Паулиньо Ла Лигада 23 та ўйиндан буён мағлуб бўлмади

18 фев 2018, 01:51
Испания чемпионатининг 24-турида “Барселона” сафарда “Эйбар”дан устун келди.

Жорий мавсум аввалида каталонияликлар сафига келиб қўшилган ярим ҳимоячи Паулиньо Ла Лигада 23 та учрашувда майдонга тушиб, бирор маротаба ҳам мағлуб бўлмади ( 18 ғалаба, 5 дуранг). Бу Ла Лига тарихида рекорд натижа ҳисобланади. Бунгача ҳеч бир футболчи ушбу мусобақада шунча учрашувни мағлубиятсиз ўтказмаган.

Шунингдек, кўк-анорранглилар ҳимоячи Самуэль Умитити майдонда ҳаракат қилган ўйинларда 41 та учрашувда атиги бир маротаба мағлуб бўлган. (36 ғалаба, 4 дуранг, 1 мағлубият).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Педро Мартин Твиттер саҳифаси

Сўнгги янгиликлар

Барча ›