

"Биз учун барчаси тугаганидан ҳафсаламиз пир бўлди. Бутун жамоа билан ўйинни қутқариб қолиш учун бор кучимизни сарфладик, аммо бунинг иложи бўлмади. Иккинчи таймда яна бир ҳужумчини майдонга туширдик, тезроқ ўйнашга интилдик. Жавоб голини урганимдан сўнг, бизда умид пайдо бўлди. Аммо, ўйин охирида бизда шунчаки куч қолмаганди.
Голлар уриш борасида мен учун ажойиб турнир бўлди. Дания енгилмас жамоа эмасди. Биз ўйин натижаси бундай тугаганидан афсусдамиз", -деди Патрик Шик чех маҳаллий телеканалларидан бирига берган жонли интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, Патрик Шик Евро-2020 турнирида 5 та гол уришга эришди.



