

Немис 2010-2013 йиллар давомида "Реал" шарафини ҳимоя қилган.
"Зидан ўйинни бошқариши мени ҳайрон қолдирарди. Унинг техникаси ва яратувчанлиги жуда кучли бўлган. Болалигимда мен ҳам у каби бўлишни истаганман.
"Реал"га ўтганимда ва у билан учрашганимда, асабийлашганман, аммо Зидан меҳрибон ва хушчақчақ эди. Баъзида у билан суҳбатлашиб тураман" - дейди Озил.



