
Олдинроқ, "Барселона" 2010-2013 йилларда "Реал" шарафини ҳимоя қилган 29 ёшли футболчи хизматларига қизиқиш билдираётгани эълон қилинганди.
Озил катта маошдан ташқари кўк-анорранглилар билан тузган шартномаси учун йирик бонус олиш ниятида. Маълумотларга кўра, бу "Барселона" учун катта муаммо эмас.
Немис футболчисининг "Арсенал" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзигача амал қилади, томонлар эса уни узайтириш борасида келиша олишмаяпти. "Барселона" раҳбарияти футболчининг трансфер нархини билиш учун "Арсенал" билан боғланди. Озил 20 млн. еврога баҳоланмоқда.