“ЎзДонгЖу” бугун “Андижон” ёшлар жамоаси билан ўйнайди

5 мар 2014, 09:29
Биринчи лига вакили “ЎзДонгЖу” охирги пайтларда кўпроқ эътиборни синов-назорат баҳсларига қаратмоқда.
Нозим Муллаохунов бошчилигидаги жамоа бугун ҳам ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Уларнинг бу галги рақиби “Андижон” ёшлар жамоаси бўлади.

Мазкур ўйин Шўрбулоқ даҳасидаги сунъий майдонда, соат 11:00да бошланиши режалаштирилган. “ЎзДонгЖу” ушбу ўйиндан сўнг йиғинни Тошкентда давом эттиради.