Ўзбекистонлик мутахассис Мадриднинг “Атлетико” клубида малака оширади
19 фев 2020 18:10
Янгиликлар
Ўзбекистонлик мутахассис Мадриднинг “Атлетико” клубида малака оширади
Усмон Тошев Мадридда малака оширади.
Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи, “Насаф”, “Андижон” жамоаларидаги фаолияти билан барчага таниш бўлган ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев май ойида Европанинг гранд жамоаларидан бири бўлмиш Мадриднинг “Атлетико” клубида малака оширади.
7 майдан 13 майгача бўлган вақт мобайнида мураббий асосий жамоасида бош мураббий Диего Симеоне машғулотларини кузатади. 13 май куни эса Испания Ла Лигаси доирасидан ўрин олган “Бетис”га қарши учрашувни бевосита стадиондан томоша қилади.
Мазкур хабарни Зокиржон Холиқов телеграм каналида маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар