

«E» гуруҳи 2-тури доирасида кечадиган «Ал-Райян» - «Персеполис» баҳси ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди. Илгиз Танташев ушбу ўйинда бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради.
Ўйин бугун, Тошкент вақти билан 22:00 да бошланиши режалаштирилган.



