Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси ва "Шабаб Ал Аҳли" клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев клуби сафида жиддий жароҳат олди.
Кеча Ўзбекистон терма жамоаси билан Дубай йиғинида иштирок этаётган Абдувоҳид Неъматов, Одил Ҳамробеков ва Жавоҳир Илёсов Ғаниевни кўргани боришди. Бундан ташқари "Шаржа" ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ҳам дўстидан хабар олди.