

Айни кунларда Темур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз мазкур мусобақага қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Тошкентда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғини доирасида ёшларимиз "Бунёдкор" ўринбосарларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ушбу баҳсда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга эса Улуғбек Ҳошимов, Иброҳим Ибрагимов, Даврон Анваровлар муаллифлик қилишди. Қуйида ўйиндан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.











