Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугундан Тошкентда йиғинга киришади

Tolibjon Qosimov
30 ноя 2017, 10:40
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинига киришади.

Бош мураббий йиғинга жами 23 нафар футболчини таклиф қилди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин.

Дарвозабонлар: Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), Раҳимжон Давронов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Достон Турсунов (“Нефтчи”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Нодир Йўлдошев (“Пахтакор”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-192”), Жасурбек Яхшибоев (“Пахтакор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”);

Ҳужумчилар: Азизбек Аманов (“Локомотив”), Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 термаси 7 декабрга қадар Тошкент темир йўллари муҳандислари институти стадионида  машғулот олиб боришади. Йиғин давомида битта назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

7 декабрь куни Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайланднинг Бурирам шаҳрига йўл олади. У ерда вакилларимиз “М150 Cup-2017” халқаро мусобақасида иштирок этишади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари “B” гуруҳида Мяньма  ва Вьетнам терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›