UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22ФИФА хавотирда  5 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  7 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  159 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  12 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси – Трабзонда Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси – Трабзонда

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси Ризега фақат расмий ўйин ўтказиш учун боради.
Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси 3 июль куни Borajet авиакомпанияси самолётида Газиантеп – Трабзон йўналиши бўйича парвоз қилиб, Трабзон шаҳрида, Қора денгиз бўйида жойлашган Novotel меҳмонхонасига жойлашди. Меҳмонхона маъмурияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакилларини гуллар билан кутиб олишди.

Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Ризе шаҳрига фақат Франция ёшлар терма жамоасига қарши U-20 ЖЧ-2013 чорак финал ўйинини ўтказиш учун боради. Машғулотлар Трабзон шаҳрида олиб борилади. Қайд этиш жоиз, 3 июль куни Трабзон шаҳрида ҳаво булутли бўлиб турибди; ҳаво ҳарорати 24 даража илиқ. Намлик даражаси 50 фоиздан ортиқ. Ўзбекистонлик ёшлар жой олган самолёт ям-яшил Трабзон шаҳрига қўниш арафасида 10 дақиқадан ортиқ вақт мобайнида қалин ва оппоқ булутлар орасида сайр қилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси Трабзонгача Франция билан бирга парвоз қилди. Novotel меҳмонхонасида, Ўзбекистон U-20 ва Франция U-20 терма жамоаларидан ташқари, бугун, 3 июль куни ўзаро нимчорак финал ўйинини ўтказадиган Жанубий Корея ва Колумбия ёшлар терма жамоалари ҳам истиқомат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси 6 июль, шанба куни Ризе шаҳрида «Йэни Шеҳир» стадионида Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионати чорак финал ўйинлари доирасида Франция ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика