UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Зинедин Зидан: «Иско ажойиб ўйнади, у каби ўйнайдиганлар кам»  5 07:44«Барселона» бу мавсум Европада биринчи бўлиб чемпионатда 100та гол урди  6 07:29ВИДЕО. "Депортиво" - "Реал Мадрид" 2:6  3 07:18“Шўртан” – “Қўқон-1912” превью  4 07:11ВИДЕО. "Барселона" - "Осасуна" 7:1  2 07:00"Қўқон-1912": “Шўртан”га қарши баҳсга тайёргарлик давом этмоқда (фотогалерея)  1 02:22Ла Лига. "Қироллик клуби"нинг иккинчи таркиби "Риасор"да истаганини қилди ёхуд "Реал"дан голлар-шоуси  33 02:14Франция кубоги. ПСЖ "Монако" дарвозасига жавобсиз бешта гол урди ва финалга йўл олди  4 02:03АПЛнинг қолдирилган ўйинлари: "Арсенал" амалдаги чемпионни таслим этди, "Тоттенхэм"дан ғалаба  3 01:49Германия кубоги. Фантастик ўйинда "Боруссия" "Бавария"дан устун келди ва финалга чиқди  13 00:18Ла Лига. "Барселона" "Осасуна"га имконият қолдирмади, Леодан эса навбатдаги дубль  54 00:07"Депортиво" - "Реал": Роналду ва Бензема йўқ, Мората эса асосий таркибда!  54 00:00Россия премьер лигаси. Москва дербисида Денисовнинг жамоаси ЦСКАга йирик ҳисобда ютқазди  0 23:32Хосеп Гвардиола: «9 йиллик фаолиятимда илк бор шундай бўлди»  26 23:10Қизиқарли қайтиш: Мария Шарапованинг 15 та энг, энг, энг ажойиб либоси  4

05 окт 16:35
Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси: саралаш баҳсларигача

1995 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2012 йил охирида ташкил этилган.

Ўшанда ушбу терма жамоага ёшлар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга бўлган мутахассис – Алексей Евстафеев бош мураббий этиб тайинланган эди.

Терма жамоа февралдан бошлаб деярли ҳар ой ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этди, ўндан ортиқ назорат учрашувларида иштирок этди, ушбу учрашувлардан бештаси бошқа мамлакатларнинг ёшлар терма жамоаларига қарши ўтказилди. Бугун U-19 терма жамоаси сафида Қатарда, бўлажак саралаш баҳсларида иштирок этиш учун тайёргарлик кўраётган 23 футболчидан 8 нафари Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этувчи клублар («Янгиер», «Машъал», «Андижон», «Чуст-Пахтакор», «Аланга», «Спартак»)да тўп сурса, яна биттаси Россиянинг «Рубин» жамоасида ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Қолган барча футболчилар Олий Лигада иштирок этувчи «Бунёдкор», «Пахтакор», «Бухоро», «Насаф» клублари вакилларидир.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг аксарият аъзолари учун Қатардаги Непал, Ҳиндистон, Туркманистон ва Қатарга қарши бўлажак баҳслар халқаро майдондаги илк расмий ўйинлар бўлади. Ўз навбатида, терма жамоа сафида халқаро мусобақаларда тобланиб улгурган бир қатор футболчилар ҳам бор. Жумладан, ярим ҳимоячи Бобур Давлатов ва ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев 2010 йили Тошкентда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатидаёқ ном чиқариб улгуришган эди. Осиё вице-чемпиони сифатида кейинчалик Мексикада ташкил этилган 2011 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида ҳам иштирок этган ҳар иккала футболчи Ўзбекистон термасининг жаҳоннинг энг кучли саккиз термаси қаторига киришига муносиб қўшди.

Забиҳилло Ўринбоев, шунигдек, 2012 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ярим финалгача, 2013 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида эса чорак финалгача етиб борган. Қўшимча сифатида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг ўғли – Мижамол Қосимов ҳам Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси етакчиларидан бири ҳисобланади.

Қуйида Алексей Евстафеев қўл остидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг 2013 йилдаги, саралашгача бўлган фаолияти тўғрисидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Февраль
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг илк йиғини 2-8 февраль кунлари ўтказилди. Унда Алексей Евстафеев бошчилигидаги мураббийлар штаби, икки гуруҳга ажратган ҳолда, жами 50 нафар футболчини кўрикдан ўтказди.

Апрель
Терма жамоа илк хорижий йиғинини БААда ўтказди. Алексей Евстафеев шогирдлари ушбу мамлакатда ташкил этилган Emirates Cup мусобақасида иштирок этиб, БАА, Қатар ва Саудия Арабистони U-19 ёшлар терма жамоаларига қарши майдонга тушди. Барча учрашувларда ўзбекистонлик футболчилар имкониятни бой беришди. Терма жамоа мусобақага жўнаб кетиш арафасида Тошкентда «Бунёдкор-2»га қарши ўтказилган учрашувда ҳам мағлубиятга учраган эди.

5 апрель. Ўзбекистон U-19 – «Бунёдкор-2» 1:2.
Гол:
Аслиддин Абдиев.

9 апрель. БАА U-19 – Ўзбекистон U-19 4:1.
Гол:
Аслиддин Абдиев.

11 апрель. Қатар U-19 – Ўзбекистон U-19 1:0.

13 апрель. Саудия Арабистони U-19 – Ўзбекистон U-19 2:1.
Гол:
Андрей Сидоров.

Май
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 12-17 май кунлари Тошкентда 23 футболчи билан ўқув-машғулот йиғинларини ўтказди. Йиғин доирасида «Локомотив-2» ва Дилшод Нуралиев қўл остидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига қарши назорат ўйинлари ўтказилди. Ҳар иккала ўйинда ҳам имконият бой берилди.

14 май. «Локомотив-2» – Ўзбекистон U-19 4:3.
Гол:
Андрей Сидоров, Игорь Рогованов (2та).

17 май. Ўзбекистон U-17 – Ўзбекистон U-19 1:0.

Июль
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг навбатдаги йиғини 16-21 июль кунлари Тошкентда ўтказилди. Жами 25 нафар футболчи иштирок этган ўқув-машғулот йиғини доирасида «Пахтакор» ёшлар жамоасига қарши битта назорат ўйини ўтказилди. Игорь Рогованов ва Элдор Шомуродов томонидан киритилган икки жавобсиз гол терма жамоага мавсумдаги илк ғалабани келтирди.

20 июль. Ўзбекистон U-19 – «Пахтакор-2» 2:0.
Голлар:
Игорь Рогованов, Элдор Шомуродов.

Август
Терма жамоанинг августдаги ўқув-машғулот йиғинлари Тошкент вилоятининг Дукент шаҳарчасида ташкил этилди. 2-13 август кунлари давомида Алексей Евстафеев шогирдлари Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этаётган «Андижон» жамоасига қарши, шунингдек, «Олмалиқ»нинг ёшлар жамоасига қарши жами учта ўйин ўтказишди. «Олмалиқ» ўринбосарларига қарши дастлабки ўйинда 1995 йилда туғилган ёшлар терма жамоаси жуда йирик – 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

7 август. Ўзбекистон U-19 – «Андижон» 1:1.
Гол:
Аббос Отахонов.

10 август. Ўзбекистон U-19 – «Олмалиқ-2» 8:1.
Голлар:
Игорь Рогованов (4та), Мақсуд Маҳмудов (2та), Дурбек Камолов, Андрей Сидоров.

12 август. Ўзбекистон U-19 – «Олмалиқ-2» 4:1.
Голлар:
Аслиддин Абдиев, Элдор Шомуродов, Миржамол Қосимов, Жавоҳир Соҳибов.

Сентябрь
Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик доирасидаги сўнгги катта йиғин 3-9 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилди. Йиғин доирасида Тошкентда меҳмон бўлган Япония ёшлар терма жамоасига қарши иккита назорат ўйини ўтказилди. 5 сентябрь куни ўтказилган дастлабки ўйинда японлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, уч кундан сўнг ўтказилган баҳсда 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди.

5 сентябрь. Ўзбекистон U-19 – Япония U-19 2:3.
Голлар:
Игорь Рогованов (2та).

8 сентябрь. Ўзбекистон U-19 – Япония U-19 2:2.
Голлар:
Андрей Сидоров, Мақсуджон Маҳмудов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди
Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" -...  173
Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди
Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида...  73
"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди
Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор"...  72
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: