Ўзбекистон U-19 Арманистонни мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
27 апр 2015
Жасур Абдураимов бошчилигидаги 19 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси Арманистон билан дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Ереванда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон U-19 арманистонлик тенгдошлари устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб 8-дақақидаёқ очилди ва голга Санжар Қодирқулов муаллифлик қилди. 38-дақиқада эса Хушнуд Авилов ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. Жамоалар танаффусга ушбу ҳисоб билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа бир маротабадан гол киритишни уддасидан чиқишди. Мезбонлар таркибида Айк Галстян гол киритган бўлса, Ўзбекистоннинг учинчи голини Саиджамол Давлатжонов киритди —1:3.

Жамоалар ўртасидаги иккинчи назорат учрашуви эса 28-апрель куни бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви.

26.04.2015

Арманистон U-19 - Ўзбекистон U-19 1:3

Голлар:
С. Қодирқулов (8), Х. Авилов (38), С. Давлатжонов — А. Галстян (67)

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: the-uff.com