UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31

Ўзбекистон - Тожикистон учрашуви келишилганмиди? Диёр Имомхўжаев нима дейди? Янгиликлар

Ўзбекистон - Тожикистон учрашуви келишилганмиди? Диёр Имомхўжаев нима дейди?

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23 учрашувидан кейин ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўз фикрларини билдирди.

"Ўзбекистон олимпия термасининг Тожикистонга қарши ўйини келишилган деган гаплар қулоққа кўп чалиняпти.

Шунга яқинроқ юрган инсон сифатида бу фикрларга қўшилмаган бўлардим. Агар мақсад қўшни республика термасини ҳам кейинги босқичга олиб чиқиш бўлганида, қолган термаларга ўхшаб голли дуранглар ҳам қилса бўларди. Айтайлик, 1:1 ёки 2:2. Бу натижа Тожикистонни ҳам кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин эди. Масалан, энг охирида майдонга БАА ва Саудия чиқди. Уларни 1:1 қаноатлантирарди ва улар 1:1 ўйнашди. Плей-офф ўйинлари ҳам ўтказилганида эди, рақобат нисбатан соғломроқ бўларди фикримча.

Кеча эса тожиклар шунчаки дуранг учун ўйнади. Терма тўлиқ ҳимояга ётиб олди. Қўшимчасига, Ўзбекистон термаси ҳам ўзи кутган ўйинни кўрсата олмади. Яъни, футболчиларимиз ҳужумда ҳеч нарса қила олишмади, улар фақатгина минимум вазифани уддалашди.

Ҳа, бу ўйин билан Олимпиадага бориб бўлмайди. Бироқ бу Таиландда ҳам футболчилар айнан шундай ўйнайди дегани эмас. Яхши тарафи, Друлович ҳали миллион иш уни кутиб турганлигини кеча тушунди. Тожикистонга ҳам 2-3 та гол уриб, бемалолхўжа бўлганидан кўра, саралашнинг ўзида сабоқ олгани яхшироқ", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.


Рейтинг: -86   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика