
"Жамоа "Регал" меҳмонхонасида жойлашди Бугун мураббийлар футболчиларга дам беришга қарор қилишди. Эртадан бошлаб машғулотлар давом эттирилади. Жамоа ичидаги умумий ҳолат жуда яхши. Яхши кайфиятнинг янада кўтарилишига Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳам сабаб бўлди. Кўз тегмасин, жамоа ичида жароҳат олганлар йўқ", - деб ёзади Ўзбекистон миллий терма жамоасининг расмий твиттер аккаунти .
Гонконг - Ўзбекистон учрашуви 19 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
Гонконг - Ўзбекистон учрашуви 19 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.