UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  0 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  6 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  4 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  3 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  23 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  8 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  18 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат

Ушбу мурожаатнинг мураббийларга умуман дахли йўқ бўлиб фақат футболчиларга аталади.

Бошингизни тик тутинг! Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Кечаги ўйин бир ёмон туш бўлди, холос. Иккинчи бўлимнинг охирги 20 дақиқасида кўрсатган ўйинингиз таҳсинга сазовор. Мағлубиятни дурангга айлантира олдик, сал қўшганимизда ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Шунчаки омад келмади деб қўя қоламиз.

Бир нарсани унутманг, Сизлар Ўзбекистон миллий терма жамоасидек шарафли ном остида ўйнаётган кам сонли футболчилардан бирисиз. Бу даражага етиш, Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида қатнашиш ҳар кимга насиб этавермайди. Қанчадан қанча футболчилар терма жамоа либосини кийсам деб орзу қилади.

Кечаги аламли мағлубият ўтди-кетди. Яна тўрт кундан сўнг бизни Шимолий Кореяга қарши баҳс кутмоқда. Мағлубият билан яшаш асло фойда келтирмайди. Мундиалга бориш учун ҳалиям яхши имкониятга эгамиз. Эронни, Қатарни, БААни ўйламанг, ўз ўйинингизни ўйланг. Буёғига аввалги турларда бўлгани каби ўз очколаримизни йиғайлик, математика билан ўралашиб қолмайлик.

Ишонинг, Шимолий Корея устидан қозониладиган ғалаба ҳаммасини жойига туширади. Чунки бу турда БАА ва Қатар ўзаро ўйнайди. 6 очколик фарқ учтага қисқарди, аммо бу ҳам ваҳимага сабаб бўла олмайди. Агар КХДРни мағлуб этсак, ҳаммаси ўз ўрнида қолади. Шундай хотиржам кайфиятда қишки танаффусга йўл оламиз.

Мураббийларни ёмонлаб футболчиларни уларга қарши қайраш ниятимиз йўқ. Биз битта кемадамиз ва кема соз ҳолатда манзилга етиши учун ҳамманинг бирдамлиги ва ўз ишига садоқати керак бўлади. Жамоага асло фитна аралашиши керак эмас. Бош мураббий - кема капитани, унинг гапи - буйруқ, буни жуда яхши тушунамиз. Лекин мадомики мураббий ҳисоб 2:2 бўлганидан кейин Сизларга ҳимояланишни айтмаган экан, Шимолий Корея билан 0:0 бўлиб турган пайтда ҳужумга ўтайликми деб ҳам сўраманг. Ҳужум қилинг, зеро ҳужум хавфли вазият яратади, вазият эса гол олиб келади.

Шуни унутмангки, биз Сизларга тўлиқ ишонамиз. Биз Шимолий Кореядан исталган пайт исталган майдонда кучлимиз. Қатар бу жамоани юта олмагандир, лекин биз юта оламиз. Ҳатто Шомуродовсиз ҳам КХДРни мағлуб этишимизга ишонамиз.

Ҳал қилувчи саралашнинг экваторидан ўтдик. Яна 5та ўйин қолди. Энг муҳими, ҳеч кимга боғланиб қолганимиз йўқ. Қайтанга рақиблар бизга қараб турибди. Майли, Эрон узоқлашиб кетаверсин, улар хотиржам бўлсин, аммо биз иккини бериб қўймайлик. Бир нарсани унуманг, агар ҳозир тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига чиқмасак, кейинги босқич бундан-да қийин бўлади.

Ушбу мурожаатни хоҳланг бир кишидан деб билиб, хоҳланг юз киши, хоҳланг минг киши. Чунки бугун бир киши хоҳлаган нарсани минг киши, ҳатто миллионлаб одамлар ҳохлаётган замонда яшаяпмиз. Бу - Жаҳон чемпионатига чиқиш орзуси. Буни энг кўп ўзингиз хоҳлаётганини ҳам биламиз. Шундай экан, бу йўлда халақит беришни асло истамаймиз, йўлингиз доим очиқ бўлсин, Лаосдан ёруғ юз билан қайтиш насиб қилсин. Омад, йигитлар!


Х.Холиқов


КНДР

Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . 6-тур

19/11/2024, 17:00

1
:
0
Тугади

Узбекистан

Аббосбек Файзуллаев - 44'

Стадион: 166 томошабин

45'
90'
34'  Un-Chol Ri (Tam Kye)
59'  Kuk-Chol Jang
70'  Chung-Song Paek (Kwang-Hun Pak)
70'  Jo-Guk Ri (Il-Gwan Jong)
85'  Il-Gwan Jong
88'  Кван-Сон Хань (Ju-Song Choe)
38'  Бобур Абухаликов
44'  Аббосбек Файзуллаев
66'  Бобур Абухаликов (Ходжимат Эркинов)
80'  Jaloliddin Masharipov (Azizbek Amonov)
80'  Аббосбек Файзуллаев (Азизбек Тургунбаев)
83'  Умар Эшмурадов
87'  Azizbek Amonov (Абдулла Абдуллаев)

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика