UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21Франциянинг мағлубиятсиз ўйинлар серияси якунига етди   0 09:00Депай терма жамоасини “елкасида кўтариб юрибди”   1 08:45Бэйлдан қойилмақом кўрсаткич   0 08:30“Челси” қишда Пулишични сотиб олади  2 08:15Мовсисян Гибралтарга қарши баҳсда 6 дақиқада хет-трикка эришди   0 08:00Неймар Бразилияга ғалаба келтирди, Аргентина Мессиз ғалаба қозонди   4 07:50Миллатлар лигаси. Франция Нидерландияга, Уэльс эса Данияга ютқазди   3 05:45ВИДЕО. Уругвай — Бразилия 0:1  0 05:39ВИДЕО. Нидерландия—Франция 2:0  1 01:00Жейдон Санчо Бундеслигада ой футболчиси деб топилди  2 00:45Нидерландия—Франция 2:0  5 00:38Нидерландия ва Франциянинг 10 йил аввалги таркиби қандай бўлган?  11 00:19Уэльс-Дания ва бошқа учрашувлар асосий таркиблари билан танишинг.  0 00:08Нидерландия – Франция. Асосий таркиблар маълум!  8 00:02Olamsport: Маҳмуд Мурадовнинг жанги бекор қилинди, МакГрегор кейинги жангини кимга қарши ўтказиши мумкин?  1

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрда қитъа чемпиони билан ўйнаши мумкин Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрда қитъа чемпиони билан ўйнаши мумкин

ЎФА Ўзбекистон терма жамоаси учун бир қатор ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш билан банд.

Айни пайтга қадар ЎФА Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз учун тўртта ўртоқлик учрашуви ташкил этишни расман келишиб олди. Сентябрь ойида Сурия ва Эрон. Октябрда Шимолий Корея ва Қатар терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишимиз аниқ бўлиб улгурган.

ЎФА шунингдек ноябрь ойидаги ФИФА кунларида ҳам ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш бўйича ишламоқда. Айни пайтда Австралия, Ливан ва бошқа терма жамоалар билан музокаралар ўтказилмоқда. Музокаралар муваффақиятли якун топса, ноябрь ойида ҳам кучли рақиблар билан ўйнаймиз.

Қувонарлиси, ЎФА ўртоқлик ўйинларини Тошкентда ўтказишга келишиб олмоқда. Ҳозиргача Сурия, Эрон, Шимолий Корея ва Қатарни юртимизга келиши расман маълум бўлган.

Буёғига ЎФА ушбу ўртоқлик ўйинларини вилоятларда ҳам ташкил этса мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳар ҳолда юртимизнинг кўплаб чеккаларида бош жамоамиз иштирокидаги ўйинни кўришга иштиёқманд мухлислар тўлиб ётибди. Кўпчиликда эса биргина ўйин учун пойтахтга келиш имконияти ёки шароити йўқ.

Тўғри, бу ерда меҳмонхона, стадион, майдон ҳолати ва меҳмонларга таклиф этиладиган шароитни ҳам инобатга олиш лозим. Масалан Шимолий Корея, Сурия ёки Ливан каби терма жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувларини Самарқанд, Қарши, Бухоро ёки Наманганга ўхшаган бошқа вилоятларимизда ўтказиш мумкин.

ЎФА буёғига ҳам европача услубдан фойдаланиб, терма жамоанинг ҳар ўйинини жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб навбати билан барча вилоятларда ўтказиш тажрибасини қўлласа фойдадан ҳоли бўлмасди. Бу орада кўпгина эътиборсиз ётган стадион ёки клублар эплаб биргина майдон чимини эпақа келтира олмаётган муаммоларга ҳам барҳам бериларди, назаримда.

Шунингдек, янгиланаётган жамоамизни, аргентиналик Эктор Купер қўл остидаги термамизни вилоятлик мухлислар ҳам стадиондан кузатишга муваффақ бўлишарди. Унутмаслик керак, ҳар қандай футбол мухлиси стадионда ўз севимли жамоаси иштирокидаги ўйинни кўришни истайди.

Умид қиламиз, ЎФА бу борада ҳам илдам қадам ташлайди ва мазкур тажрибани қўллайди.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз 22 августдан Тошкентда йиғинга киришади. Бу йиғин давомида терма жамоамиз Купер қўл остида ўзининг илк ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Аввалига 6 сентябрь куни Сурияга қарши, кейинчалик эса 11 сентябрь куни Эрон Тошкентга келади.

Бунга қадар эса Ўзбекистон терма жамоаси 3 сентябрь куни "Насаф"га қарши назорат учрашувини ўтказиш эҳтимоли мавжуд.

Эктор Купернинг Ўзбекистон терма жамоасидаги илк йиғинига охирги йилларда терма жамоамиздан таклиф олган кўплаб маҳаллий ва легионер футболчилар жалб этилган. Айнан ушбу йиғин давомида Купер терма жамоамизга номзод ва қачондир таклиф этилган барча футболчиларни кўздан кечириши кўзда тутилган.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +111   

Фикрлар

+17   
17 авг 16:50:21
SARVARBOSS
Мана тренер болларни ОСИЁ Чемпионатигача қандай танлайди ва ТАКТИКАни ўйлаш имкинояти мавжуд. Осиё термаларини танлашимиз ОЧ га тайёргарлигдир. Ундан кейин АНИҚ ЕВРОПА,АМЕРИКА мамлакатларидаги термалари билан ўйнаймиз..
+11   
17 авг 16:19:44
Javlon(realmadrid)
Hech bolmasa ortoqlik uchrashuvlari viloyatlarga berilsa yaxshi bolardi vodiyda voxada kerak bolsa qoraqalpoqda barcha futboldan zavq olardi
+10   
17 авг 16:17:23
otabek man utd
UFA Avjiga chiqmoqda
+9   
17 авг 16:51:37
Arslonbek Atajonov
Urganchdayam bir taym o'ynashsin hech bo'lmaganda IIIltimos
+8   
17 авг 17:36:26
ФутболN1
Ана бу бошка гап!!! Вилоятларда утказишса тасаввур килаябман кандай мухлис куп киришини. Илохим бошланиши булсин бу хабарларни
+7   
17 авг 16:32:48
Абдуллох
Шу туртта уртоклик уйинларини биттасини Тошкентда колган учтасини Вилоятларда утказса биз розимиз.
+7   
17 авг 16:19:21
Bek0211
Кореячи улар билан хам бир уйнаш керак кнйин Ливандан кура квшни козоклар билан уйнасак хам буларди. Марказий Осиёда ким кучли деган саволга жавоб олармидик
+6   
17 авг 16:27:55
Old city boyS
SAMARQANDGA BERISH KERAK TERMA UYININI! HAR KUN KATTA RAHBARLAR KELADI AMMO FUTBOL KELMAYAPTI SAMARQANDGA
+5   
17 авг 16:31:31
123456
Расман кенгайтирилган таркибни куришни хохлардик. Менимча 40-50 нафардан ташкил топган жамоани ташкил килмокчи. Бизи терма купи билан 30 нафардан ошмаган. Агар сен жахон чемпионатига чикмокчи бўлсанг таркибинг 40-50 нафардан ошиши керак. Буни Купер дархол тушунди
+4   
17 авг 17:57:59
Mitxun Jumaboyev
Bek0211 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кореячи улар билан хам бир уйнаш керак кнйин Ливандан кура квшни козоклар билан уйнасак хам буларди. Марказий Осиёда ким кучли деган саволга жавоб олармидик
Qanaqa Javob terma jamoa borasida Uzb boshqa markaziy osiyo davlatlaridan ikki emas 3 bosh ustun klublar boyicha balki kozoklar kyciroqdir ozgina
+4   
17 авг 16:48:19
узб узб
Бугин унг томоним бн турган эканман чоги,бир биридан яхши кулокка йокадиган хабарларни укиябман....Купер ака келаркансан сал олдинрок келсанг бумасмиди
+4   
17 авг 16:31:01
Muxriddin Turdiqulov
otabek man utd фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
UFA Avjiga chiqmoqda
Yevropa jamoalarini olib kelsa avjida desa buladi, osiyo jamoalari bilan kelishishi bu uz vazifasini yaxshi qilayotgani
+4   
17 авг 16:26:35
fc Surxon
Benom Raximov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
nega har safar wu osiyodagi davlatla bilan. hop mayli qani yaponiya bilan ortoqli oyini. juda italiya ispaniya demaymiz. armeniya. bolgariya. wimoliy irlandiya. turkiya. cernogoriya wula bilan ortoqlik qilsa bulardi. siyqasi ciqb ketgan har safar br hil osiyo davlatlari bln uynurme. bunaqada osiyodan tawqariga cqmemiz. wukur qil diszlarku qacongaca wukur qlb yurursak. tojik qirgizla bizga yetb otb ham ketiwadi yaqinda. ha ana uzoqga bormaylik. qozogiston. ham past kamansa bas. qozogiston. avstraliya. yaponiya . janubiy korea.... yangi zenlandiya bln ham uynab koriw kere hec
Yaponiya bilan qanday oynaydi osiyo kubogida uzbekiston yaponiya bilan bir guruhdaku
+4   
17 авг 16:24:00
Alixon
Hudo hohlasa viloyatlarimizda ham o'yinlar tashkillashtiriladi, oldin faqat BAA da yigin o'tkazilardi termalarning Toshkentga kelishi ham kotta gap! hammasi yaxshi tomonga o'zgarmoqda.
+4   
17 авг 16:17:11
Abdurasul
e qoyl kuper sanga ++++
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон Австралияда Ливан билан дуранг ўйнади Ўзбекистон Австралияда Ливан билан дуранг ўйнади
Австралиянинг Голд Кост шаҳрида Ўзбекистон ва Ливан ўртасидаги...  267
Хира ўйин Хира ўйин
Ливанга қарши қийин, аммо яқин келажакда мураббийга тегишли хулосалар ...  87
Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади
Халқаро футбол уюшмаси ФИФА Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган ...  76
Ўзбекистон - Ливан учрашуви СПОРТ телеканалида намойиш этилмайди Ўзбекистон - Ливан учрашуви СПОРТ телеканалида намойиш этилмайди
Бугун Брисбен шаҳрида Ўзбекистон ва Ливан ўртасидаги учрашув бўлиб...  75
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг