UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  12 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  9 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  4 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0

Ўзбекистон терма жамоаси машғулоти ҳақида Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси машғулоти ҳақида

Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз икки кундан буён "Жар"да машғулотларни ўтказмоқда.

Кеча терма жамоамиз лагеридаги ўзгаришлар, либос ва стадион масаласи ҳақида тўхталгандик. Бугун бевосита машғулот жараёни ҳақида батафсилроқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистон: Сурия ва Эронга қарши ўртоқлик ўйинлари учун жалб этилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Суюнов Элдорбек (“Пахтакор”)
Зуҳуров Муроджон (“Бунёдкор”)
Қувватов Санжар (“Насаф”)
Нестеров Игнатий (“Локомотив”)
 
Ҳимоячилар:
Денисов Виталий (“Криля Советов”, Россия)
Шихов Санъат (“Бухоро”)
Холмуҳамедов Мурод (“Қўқон-1912”)
Исмоилов Анзур (“Локомотив”)
Тўхтахўжаев Ислом (“Локомотив”)
Гадоев Шоҳруҳ (“Тэджон Ситизен”, Ж.Корея)
Кримец Егор (“Пахтакор”)
Шуҳрат Муҳаммадиев ("Локомотив") * (жароҳат)
Зотеев Олег (“Локомотив”)
Аъзамов Шерзод (“Пахтакор”) * (жароҳат)
Сайфиев Фаррух (“Пахтакор”)
 
Ярим ҳимоячилар:
Аҳмедов Одил (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Ғофуров Ҳусниддин (“Локомотив”)
Ҳайдаров Азизбек (“Бунёдкор”)
Мирзаев Сардор (“Локомотив”)
Шукуров Отабек (“Шаржа”, БАА)
Собирходжаев Сардор (“Бунёдкор”)
Рашидов Сардор (“Локомотив”)
Шомуродов Элдор (“Ростов”, Россия)
Турсунов Санжар (“Тэджон Ситизен”, Ж.Корея”)
Козак Владимир (“Пахтакор”)
Иброҳимов Жавлон (“Бунёдкор”)
 
Ҳужумчилар:
Абдухолиқов Темурхўжа (“Локомотив”)
Бикмаев Марат (“Локомотив”)
Нагаев Иван (“Қизилқум”)
Игорь Сергеев (“Пахтакор”)

Таркибга қўшилган футболчилар:
Ўнг қанот ҳимоячилари: Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")


Қуйида рўйхатдан ўрин олган Шуҳрат Муҳаммадиев "Бухоро"га қарши ўйинда жароҳат олгани боис даволаниш билан банд ва йиғинни ўтказиб юборади. Унинг ўрнига "Қўқон-1912" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов ўнг қанотни тўлдириш учун чақирилди. Шунингдек, дастлабки кун машғулотларда иштирок этган марказий ҳимоячи Шерзод Аъзамов бел қисмидан олган жароҳати боис кеча МТЖ лагерини тарк этишга мажбур бўлди. Акмал Шораҳмедов эса кеча терма жамоа машғулотларига қўшилди.

МТЖдан чақирув олган легионерлар эса Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинига бир ҳафта қолганида ўз клублари ихтиёридан МТЖ лагерига келиб қўшилишади.

Шуни қайд этиб ўтиш керакки, жароҳатлари туфайли легионер мақомидаги икки ярим ҳимоячи Вагиз Галиулин ҳамда Фозил Мусаев Купер бошчилигидаги терма жамоамизнинг илк йиғинини ўтказиб юборишмоқда.

Темир интизомни хуш кўрувчи Купер футболчилар билан танишув жараёнини ўтказмоқда. Машғулотларга келадиган бўлсак, Купер қўл остида футболчилар асосан тўп билан кўпроқ шуғулланишмоқда. Яъни, чигалёзди машқларидан сўнг Купернинг қолган барча машғулотлари тўп билан боғлиқ бўлмоқда. Эктор Купернинг ёрдамчилари Антонио Сариоглу ва Маҳмуд Фаёз Муҳаммад жисмоний тайёргарлик бўйича жавобгар бўлса, Миср терма жамоасидаги ассистенти Хосе Карлос Фантагуцци тактик таҳлил бўйича жавобгар мутахассис. Штабда ҳозирча маҳаллий мутахассис йўқ. Фақатгина дарвозабонлар мураббийи "Насаф"дан таклиф этилган Италия фуқаролигига эга бўлган Денис Иванков.


Терма жамоа массажчилари Абдулла Ризбоев ("Бунёдкор") ва Андрей Безбородов ("Насаф") таклиф этилган. Жамоа шифокори тажрибали Аброр Пирриев ("Локомотив") ҳамда Музаффар Худойбердиев ("Локомотив" футбол мактаби). Маъмур эса "Локомотив" ходими Бахтиёр Исмоилов.

Денис Иванков машғулотларда дарвозабонлар — Суюнов, Қувватов, Зуҳуров ва Нестеров билан одатига кўра ноанъанавий тарзда ишламоқда.

Терма жамоада футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашнинг имкони йўқ. Терма жамоага футболчилар клубларидан жисмоний жиҳатдан тайёр ҳолда келишади. Шу боисдан ҳам терма жамоага келган тайёр футболчиларнинг аввалига чиниқтириб олиш учун жисмоний машқлар бажарилса, кейинчалик машғулотларнинг кўп қисми тактик қўлланмалар устида ишланади.

Футболчилар икки кундан буён уч позиция бўйича уч гуруҳга бўлинган ҳолда ҳимояланиш, ҳужум ташкил этиш ва ҳужумни якунлаш бўйича ишлашмоқда. Машғулотлар сўнггида эса доимгидек икки бўлинган ҳолда футбол ўйналмоқда. Терма жамоа футболчилари машғулотлардан сўнг музли сувда тикланиш жараёнини ўтказишмоқда.

Машғулотларда мураббийлар асосан испан тилида мулоқот қилишаётгани боис ўртага таржимон тушмоқда. Албатта, дастлаб таржимон ҳам жамоага киришиб, жараёнга мослашиб олиши учун ҳам маълум вақт талаб этилади. Чунки баъзи машқларни таржимон ҳам жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ва футболчилар билан биргаликда бажаришига тўғри келмоқда :-)


Шаҳбоз Беғамов 

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика