Ўзбекистон – Сурия. Эртага ўйинолди матбуот анжумани

Narzulla Saydullayev
30 авг 2016, 12:31
Эртага, 31 август куни “Бунёдкор” стадионида Сурияга қарши бўладиган баҳс олдидан ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади.

Соат 11:00да бошланадиган тадбирнинг биринчи қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва футболчилардан бири ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаради.

Шундан сўнг 11:30да Сурия устози Айман Ал Ҳакимв ва етакчи футболчилардан бири журналистлар билан мулоқотга киришади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ўзбекистон – Сурия учрашуви олдидан ташкил этиладиган матбуот анжуманига ОАВ вакилларини таклиф этамиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Сурия учрашуви 1 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида соат 20:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia