Ўзбекистон Суперкубоги. Драган Черан: "Насаф"даги барчасига бош мураббий "айбдор"
06 мар 2021 19:26
Янгиликлар
Ўзбекистон Суперкубоги. Драган Черан: "Насаф"даги барчасига бош мураббий "айбдор"
Драган Черан: - Кучли рақибга қарши қийин ўйин ўтказдик. Доим "Насаф" билан ўйинлар қизиқарли кечади. Рақибни жиддий ўргандик ва якунда бу бизга фойда келтирди. "Пахтакор" тарихида биринчи марта бу совринга эга чиқдик. Номимизни тарихга ёздириб қўйдик. Бахтлимиз. 4 кундан сўнг Суперлига доирасида яна "Насаф"га қарши ўйнаймиз. Бугунги ғалаба тарихда қолди ва янги ўйинга тайёрланамиз.
- Бугун Сайфиевнинг тўп узатишидан кейин гол урдингиз. Сиз ҳам, у ҳам "Насаф"да ўйнагансиз. "Насаф"да нимадир борми? Нима учун ҳар йили яхши футболчилар етишиб чиқаверади?
- "Насаф"да яхши мураббий бор. Академиядан ҳар йили ёшларни асосий жамоага тайёрлайди. Кейинчалик улар бошқа жамоага ўтишлари мумкин. Барчасига бош мураббий "айбдор" (кулади). Албатта ижобий маънода айбдор.
- Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашингиз ҳақида кўплаб гап сўзлар чиқди...
- Айни пайтда аниқ ҳеч нима айта олмайман. Балки, худо хоҳласа ўйнарман.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар