UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  0 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  1 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  29 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  4 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  7 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  6 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  1 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  2 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  3 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  15 20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  4 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0

Ўзбекистон Суперкубоги – 2020: “Бунёдкор W” – “Севинч”. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубоги – 2020: “Бунёдкор W” – “Севинч”. ПРЕВЬЮ

Бу йилги мамлактимиз аёллар футболининг янги мавсуми ҳам Суперкубок баҳси билан бошланмоқда.

Мамлакатимиз аёллар футболи тарихида 6-марта ўтказилаётган бу йилги Суперкубок баҳсига Жиззах вилоятининг Зомин шаҳри мезбонлик қилади.

Суперкубок учрашуви 29 июнь душанба куни соат 18:00да бошланади.

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги тарихига назар ташлаймиз. Аёллар Суперкубоги илк марта 2015 йили ўтказилган. Унда учрашувлар икки марта, уй ва сафар учрашвларидан иборат бўлган. Аёллар футболи тарихида “Севинч” илк марта Суперкубок соҳиби бўлган. 2016 йилдан эса Суперкубок учрашуви битта қилиб, белгилаб қўйилди. Ҳозирча Суперкубокни мамлакатимиз аёллар футболида икки жамоа, икки мартадан қўлга киритган. Булар “Севинч” (2015, 2017 й.) ҳамда “Металлург W” (2016, 2018 й.) жамоаларидир. “Бунёдкор W” жамоаси эса амалдаги Суперкубок соҳиби ҳисобланади.



Қуйида аёллар ўртасидаги ўтказилган Суперкубок баҳсларининг натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

I Ўзбекистон Суперкубоги. Дастлабки учрашув
“Металлург W” (Бекобод) – “Севинч” (Қарши) 0:3
16.04.2015. Бекобод шаҳри. “Металлург” стадиони.
Голлар:
Саида Хандамова, 23-0:1, Камола Рискиева, 61-0:2, Мария Моисеева, 70-0:3.

I Ўзбекистон Суперкубоги. Жавоб учрашуви
“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 1:1
23.04.2019. Қарши ш., “Геолог” стадиони.
Голлар
: Зебо Жўраева 20 – 1:0 – Мохигул Икромова 22 – 1:1

II Ўзбекистон Суперкубоги
“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) – 0:1 (0:0).
26.04.2016 йил. Тошкент. “ЖАР” стадиони.
Гол:
Дилдора Нозимова, 50.

III Ўзбекистон Суперкубоги
“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 5:1 (2:1)
17.04.2017. “ЖАР” стадиони.
Голлар:
Нилуфар Қудратова, 40′-1:1, Шахноза Қурбанова, 60′-3:1, Малика Бурханова, 44′-2:1, 61′-4:1, Шахзода Жамолова, 69′-5:1 – Феруза Турдибоева (пен.), 3′-0:1.

IV Ўзбекистон Суперкубоги
“Бунёдкор W” (Тошкент) – “Металлург W” (Бекобод) 1:2 (1:1)
28.03.2018. “ЖАР” стадиони.
Голлар:
Людмила Карачик (41) – Луиза Садирова (33-ўз дарв.), Нозимахон Эргашева (70).

V Ўзбекистон Суперкубоги
“СЕВИНЧ” – “БУНЁДКОР W” 0:1 (0:0). 2178 томошабин
12.04.2019. “ЖАР” стадиони. 16:00да
Гол:
Маҳлиё Сарикова, 79’-0-1
Амалга оширилмаган пенальти (Севинч): Мафтуна Панжиева (63). 



Гувоҳи бўлганингиздек, "Севинч" собиқ футболчиси Саида Хандамова аёллар футболидаги Суперкубок баҳсларидаги тарихий 1-гол муалллифи ҳисобланади. Маҳлиё Сарикова эса сўнгги гол муаллифи бўлган. Суперкубок баҳсларида энг кўп гол киритган жамоа – «Севинч» ҳисобланади (9та).

Бўлиб ўтган баҳсларда энг кўп ФИФА рефериси Эдита Миробидова бошқарган. Илк баҳсни эса, ФИФА рефериси Анна Сидорова бошқарган.

Тошкентнинг “Бунёдкор W” жамоаси ўз тарихида учинчи марта Суперкубок учун баҳс юритади. “Севинч” эса бундай беллашувда ўз бахтини бешинчи марта синаб кўради. "Севинч" футболчиларидан Мафтуна Шойимова ва Нилуфар Қудратова жамоа иштирокидаги бўлиб ўтган барча Суперкубок баҳсларида ишитрок этишган футболчилар саналишади.

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, ҳозирча Ўзбекистон Суперкубогида иштирок этаётган жамоалар сони учтани ташкил этади. Булар “Севинч”, “Металлург W” ва “Бунёдкор W” жамоаларидир.

Бу галги Суперкубокнинг номинал мезбони “Бунёдкор W” жамоаси бўлади. “Севинч” эса меҳмон жамоа мақомида майдонга тушади.

Сиз, “Севинч” ва “Бунёдкор W” жамоалари ўртасидаги ўйинда, эркаклар футболида учрамайдиган қизиқарли воқеалар гувоҳига айланишингиз мумкин. Ўтказиб юборманг!




VI Ўзбекистон Суперкубоги
“БУНЁДКОР W” – “СЕВИНЧ”
29.06..2020. Зомин ш., “Зомин” стадиони. 18:00да
Бош ҳакам:
Раҳимбек Каримов
Қанот ҳакамлари: Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов
Захира ҳаками: Достон Раҳмонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Нигора Абидова



«Севинч» ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика