UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  2 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  3 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  10 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  4 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  15 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5

Ўзбекистон - Қирғизистон 3:1. Иккинчи таймда қўлга киритилган ғалаба Янгиликлар

Ўзбекистон - Қирғизистон 3:1. Иккинчи таймда қўлга киритилган ғалаба

Ўзбекистон - Қирғизистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

 

Ўртоқлик учрашуви
9 ноябрь (шанба)
ЎЗБЕКИСТОН – ҚИРҒИЗИСТОН 3:1
"Пахтакор"
стадиони | 17:00
Бош ҳакам: Бастиан Данкерт (Германия).
Ёрдамчи ҳакамлар: Ян Зайдел (Германия), Рене Роде (Германия).
Захира ҳаками: Илгиз Танташев (Ўзбекистон). 

Голлар: Игорь Сергеев 10, - 1:0. Фархат Мусабеков 29, - 1:1. Достонбек Ҳамдамов 53, - 2:1. Жамшид Искандеров 80, - 3:1.

Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов, 14.Шароф Муҳитдинов, 20.Ислом Тўхтахўжаев (5.Рустамжон Ашурматов, 46), 9.Одил Аҳмедов, 15.Мурод Холмуҳаммедов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 64), 7.Одил Ҳамробеков (6.Лутфулла Тўраев, 58), 2.Аброр Исмоилов (8.Икромжон Алибоев, 46), 13.Санжар Қодирқулов, 4.Хуршид Ғиёсов (22.Жамшид Искандеров, 70), 19.Азизбек Турғунбоев (17.Достонбек Ҳамдамов, 46), 21.Игорь Сергеев.
Захира: 12.Санжар Қувватов, 16.Абдумавлон Абдужалилов, 23.Олег Зотеев, 18.Сардор Собирхўжаев, 10.Жалолиддин Машарипов, 11.Ҳумоюн Муртозаев.

Қирғизистон: 1.Павел Матяш, 3.Тамирлан Козубаев, 4.Мустафа Юсупов, 8.Гулжигит Аликулов, 9.Эдгар Бернхардт (20.Бахтиёр Дуйшобеков, 63), 10.Мирлан Мурзаев (18.Қайрат Жиргалбек Уулу, 63), 11.Бекжан Сагинбаев (14.Александр Мишченко, 63), 12.Одилжон Абдрахманов, 17.Акрамжон Умаров (7.Азамат Байматов, 74), 19.Виталий Люкс (15.Муролимжон Аҳмедов, 7), 21.Фархат Мусабеков (23.Аҳлиддин Исроилов, 64).
Захира: 13.Қутман Кадирбеков, 16.Виталий Кашуба.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 



90+3. ЎЙИН ТУГАДИ. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қирғизистонни мағлуб этди

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди  

84. ЗАРБА! Меҳмонларнинг ҳужуми, Суюнов ўз ўрнида

80. Ўнг қанотдан ҳужумга ўтган Ҳамдамовнинг узатган тўпини Искандеров айланма зарба билан дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди - 3:1.

80. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЖАМШИД ИСКАНДЕРОВ 3:1


77. Қирғизистон терма жамоаси кетма кет иккита жарима тўпини амалга оширишди, иккала сафар ҳам ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди

74. Ўзгариш. Қирғизистон. Акрамжон Умаров ўрнига Азамат Байматов тушди

70. Ўзгариш. Ўзбекистон. Хуршид Ғиёсов ўрнига Жамшид Искандеров тушди

64. Ўзгариш. Ўзбекистон. Холмуҳаммедов ўрнига Алижонов тушди

64. Қирғизистон терма жамоаси сафида бир йўла 4та ўзгариш содир бўлди.

59. ЗАРБАААА! Холмуҳаммедовнинг ҳаводан узатган тўпини Сергеев дарвозага йўллади, Матяш ажойиб сейв намойиш этди

58. Ўзгариш. Ўзбекистон. Одил Ҳамробеков ўрнига Луфтулла Тўраев тушди

57. ЗАРБА! Меҳмонларнинг ҳужумидан сўнг Суюнов тўпни ушлаб олди

53. Одил Аҳмедовнинг ақлли пасидан сўнг Достонбек Ҳамдамов жарима майдони ичида тўпни тўхтатиб олди ва гол урди - 2:1

53. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ДОСТОНБЕК ҲАМДАМОВ 2:1


46. Иккинчи тайм бошланди

46. Иккинчи тайм аввалида Ўзбекистон таркибида уч нафар ўзгариш содир бўлди. Тўхтахўжаев ўрнига Ашурматов, Исмоилов ўрнига Алибоев, Турғунбоев ўрнига Ҳамдамов тушди


45+1. Биринчи тайм тугади ҳозирча 1:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

44. Турғунбоев икки марта жарима тўпини амалга оширди, фойдаси йўқ

37. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААААААААА! ҚАНДАЙ ҚИЛИБ!? Турғунбоев ҳозир бўш дарвозага аниқ зарба бера олмади!

36. Турғунбоев ўнг қанотдан олдинга ўтди, аммо шерикларига аниқ пас бера олмади

34. ЗАРБААААААААААААААА! Холмуҳаммедовдан қойилмақом пас, Қодирқуловнинг бош билан йўллаган зарбасини посбон қайтарди!

29. ГОЛ! 1:1. Бурчак тўпидан сўнг Фархат Мусабеков яқин масофадан кучли зарба берди, Суюнов тўпни қайтарди, аммо тўп барибир чизиқни кесиб ўтганди - 1:1.

26. Холмуҳаммедовдан ажойиб пас, аммо Турғунбоев тўпни ўзига ўнглаб олишда хатога йўл қўйди ва зўр ҳужумни узиб қўйди

24. ЗАРБА! Игорь Сергеев қулай имкониятдан фойдалана олмади

21. Зарба! Сагинбаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди

10. Ўнг қанотдан ҳужум бошладик, Азизбек Турғунбоев жарима майдонига, Аброр Исмоилов эса дарвоза майдончасига узатди, дарвозабондан ўтган тўпни Игорь Сергеев бўш дарвозасига жойлаб қўйди - 1:0. 

10. ГООООООООООООООООООООООООЛ! ИГОРЬ СЕРГЕЕВ 1:0

9. Ўзгариш. Қирғизистон. Виталий Люкс ўрнига Муролимжон Аҳмедов тушди

5. Қирғизистон терма жамоаси ҳужумчиси Виталий Люкс илк дақиқалардан қўлидан жароҳат олди. Уни алмаштиришади, афсус... Люкс Германия қуйи лигасидаги "Ульм 1846" клуби аъзоси ҳисобаланади.

4. УХХ! Аҳмедовнинг ҳимоядан чап қанотга узатган тўпини Хуршид Ғиёсов тўхтатишга хатога йўл қўйди, акс ҳолда жуда хавфли вазият содир бўларди...

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!


16:56. Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига, барчамиз биргаликда

16:55. Қирғизистон давлат мадҳияси янграмоқда

16:53. Диққат қилинг иккала жамоа футболчилари майдонга тушиб келишмоқда! 

16:40. Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоаси аъзолари чигалёзди машғулотларини бажариб бўлишди ва кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.

16:38. Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари, Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўйини бошланмоқда ва championat.asia сайти сизларга тарихий "Пахтакор" стадионидан матнли трансляцияни тақдим этади.

- Учрашув соат 17:00да бошланади. 


Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика