Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионати саралашига тайёргарликнинг якуний босқичини бошлайди

Narzulla Saydullayev
11 мар 2019, 12:00
Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "Чиғатой" спорт мажмуасида ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.

Любинко Друлович бошчилигидаги футболчилар Испания ва Туркияда йиғин ўтказиб, бир қатор назорат ўйинларида майдонга тушганликлари ҳақида хабар бериб ўтгандик. Навбатдаги йиғин шу йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарликнинг якуний босқичи бўлади.

Ўқув-машғулот йиғинига қуйидаги футболчилар таклиф қилинган:

Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон «Насаф»
Ҳамроев Умиджон «Пахтакор»
Зиёвутдинов Низомитдин АГМК
Муҳаммаджонов Машҳуржон «Насаф»

Ҳимоячилар:
Қобилов Ислом «Бунёдкор»
Ғофуров Ҳусниддин «Сурхон»
Алиқулов Ҳусниддин «Машъал»
Насруллаев Шерзод «Насаф»
Саидов Дилшод «Насаф»
Алижонов Хожиакбар «Пахтакор»
Алижонов Илҳом «Насаф»
Талхатов Диан «Сўғдиёна»

Ярим ҳимоячилар:
Абдуллаев Абдулла «Бунёдкор»
Исмоилов Аброрбек «Сурхон»
Ўрунов Остон «Навбаҳор»
Рустамов Ойбек «Қўқон-1912»
Яхшибоев Жасур «Пахтакор»
Тўхтасинов Нурилло «Бунёдкор»
Кенжабоев Ислом «Насаф»
Рашидхонов Ислом «Насаф»
Бозоров Ойбек «Насаф»
Қодирқулов Санжар «Бунёдкор»
Нуруллаев Суҳроб «Металлург»
Мухитдинов Шароф «Насаф»

Ҳужумчилар:
Амонов Азиз «Локомотив»
Мираҳмадов Миржаҳон «Бунёдкор»
Абдухолиқов Бобур «Насаф»


Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистон ва Ҳиндистон терма жамоалари билан куч синашади.

Саралаш ўйинларининг тақвими қуйидагича:

22 март, 17:00
Ўзбекистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)

24 март, 17:00
Тожикистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)

26 март, 17:00
Ўзбекистон - Тожикистон («Пахтакор» стадиони)

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›