Ўзбекистон ОТЖ бугун йиғин доирасида "Бунёдкор"га қарши назорат учрашуви ўтказади

Narzulla Saydullayev
14 мар 2019, 10:42
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "Чиғатой" спорт мажмуасида ўқув-машғулот йиғинига киришгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Любинко Друлович бошчилигидаги футболчилар 22-26 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўришмоқда. Бугун Олимпия терма жамоаси аъзолари йиғин доирасида "Бунёдкор"га қарши назорат ўйини ўтказишади.

Учрашув соат 16:30да "Миллий" стадион машғулотлар майдонида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистон ва Ҳиндистон терма жамоалари билан куч синашади.

Саралаш ўйинларининг тақвими қуйидагича:

22 март, 17:00
Ўзбекистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)

24 март, 17:00
Тожикистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)

26 март, 17:00
Ўзбекистон - Тожикистон («Пахтакор» стадиони)

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›