Ўзбекистон МТЖнинг Дубайдаги бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Tolibjon Qosimov
21 фев 2020
Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААда йиғин олиб бораётганидан хабарингиз бор.

Бирлашган араб амирликларидаги йиғинда терма жамоамиз аъзолари икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Мураббийлар штаби қарори билан футболчилар бугун эрталабки машғулотни тренажер залида ўтказишди. ЎФА матбуот хизмати терма жамоанинг бугун кундузги машғулотидан суратларни чоп этди.


Эслатиб ўтамиз, йиғин доирасида 23 февраль куни Ўзбекистон ва Беларусь терма жамоалари иштирокида ўртоқлик ўйинини ўтказиш режалаштирилган.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: championat.asia