Ўзбекистон МТЖ Таиландга қарши баҳсда қандай рангдаги либосдан фойдаланади?

Sherzod Nurmatov
29 янв 2024
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 30 январь куни Осиё Кубогининг 1/8 финал босқичида Таиланд билан баҳс олиб боради.

"Ушбу учрашувда футболчиларимиз тўлиқ ок либосда, дарвозабонимиз эса кора либосда ҳаракатланади.

Учрашувни бошкариб борадиган хакамлар гуруҳи ҳам маълум. Бош хакам Малайсиалик Муҳаммад Назми бин Насаруддин, унга канотларда ҳамюртлари Муҳаммад Зайрул ҳамда Ориф Шомил ёрдам беради. Заҳира хаками сифатида эса уммонлик Аҳмад Абу Бакар Саид Ал Каф ишлайди", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати. 



Учрашув эртага соат 16:30 да "Ал-Жануб" стадионида старт олади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати