Ўзбекистон МТЖ Шаржа шаҳридаги "Hilton" меҳмонхонасига жойлашди

Narzulla Saydullayev
5 янв 2019, 17:26
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Дубайдан Шаржа шаҳрига келиб, "Hilton" меҳмонхонасига жойлашишди.

Футболчиларга тушликдан кейин ҳордиқ учун вақт берилди.



Бугун кечқурун маҳаллий вақт билан соат 18:00да терма жамоамиз аъзолари Шаржа шаҳридаги дастлабки машғулотни "Sharjah Club Al Hazana" ўйингоҳида ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:30да "Шаржа" стадионида  Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидан ўрин олган дастлабки ўйинда Уммон терма жамоасига қарши майдонга тушади.

 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›