Ўзбекистон МТЖ эртага кўк либосда ўйнайди

Tolibjon Qosimov
22 фев 2020
БААдаги йиғин доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида иштирок этади.

Бугун иккала жамоа вакиллари иштирокида ўйин олди митинг ўтказилди.

Ўзбекистон терма жамоаси эртага кўк рангли либосида майдонга тушади. Дарвозабонимиз формаси қора рангда бўлади.

Беларусь терма жамоаси қизил формада ҳаракат қилади. Дарвозабон либоси ранги яшил бўлади.


Учрашув Шаржа шаҳридаги "Ал Ҳамрия" стадионида Тошкент вақти билан 18:00да старт олади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати