

Чақирув олган бир неча нафар футболчи бугун МТЖ ихтиёрига келиб қўшилди. Кун аввалида улар коронавирусга қон таҳлили топширди. Таҳлил натижаларга кўра ҳеч бир футболчида коронавирус инфекцияси аниқланмади.
Шундан сўнг Вадим Aбрамов бошчилигидаги жамоамиз "Бунёдкор" академияси майдонида машғулот ўтказди.
Режага кўра МТЖ вакиллари келаси ҳафта аввалидан тўлиқ таркибда машғулотларни давом эттиради.








