Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайдаги машғулотларини бошлади

Alisher
11 янв 2022
Миллий терма жамоа футболчилари Дубайдаги йиғинга жўнаб кетишдан олдин Олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика фан ва спорт тиббиёти марказида тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий-жисмоний текширувлар асосида дастур ишлаб чиқилди. Унга кўра, Дубайдаги йиғинда ҳар бир футболчи индивидуал машғулот юкламалари орқали тайёргарлик олиб бормоқда. Мутахассислар футболчиларнинг машқлар ва тикланиш жараёнини кузатиб бораяпти. Шунингдек, мазкур йиғинда яқинда жароҳатидан фориғ бўлган Достон Турсунов ҳам иштирок этмоқда. У жарроҳлик амалиётидан кейинги тикланиш машғулотларини ўтказмоқда.


AlisherMuallif
Manba: ufa.uz