UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00МЮ "Ньюкасл" футболчисига кўз тикди  0 16:33Адебайор АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  5 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  2 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  11 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   3 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  3 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4

Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради Янгиликлар

Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 4-саралаш босқичи якуний тур учрашувида ўз майдонида Қатар терма жамоасини йирик - 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралши, 4-босқичи 10-тури доирасида Тошкентда Қатар терма жамоасини қабул қилди ҳамда йирик - 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги биринчи гол 37-дақиқада Қатар терма жамоаси Абдулқодир Илёс томонидан киритлди ва биринчи бўлим шу тариқа, қатарликларнинг ғалабаси билан якунига етди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида эса, заҳирадан майдонга тушган Баҳодир Насимов ҳамда Олег Зотеевлар кетма-кет рақиб дарвозасини ишғол қилиб Ўзбекистон терма жамоасини ҳисобга олдинга олиб чиқишди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида устунлик Қосимов шогирдлари томонида бўлди ва улар Қатар терма жамоаси дарвозасини ўйин якунигача яна уч маротаба ишғол этишди. Якуний ҳисоб - 5:1. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонганига қарамай, курашни плей-офф босқичида давом эттирадиган бўлди. Сабаби, гуруҳдаги параллел учрашувда Эрон миллий терма жамоаси Жанубий Корея терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда, «В» гуруҳи ғолиблигини қўлга киритди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг плей-офф босқичидаги рақиби 18 июнь, сешанба куни «А» гуруҳидаги Австралия - Ироқ, Иордания - Уммон терма жамоалари ўртасидаги баҳслардан сўнг маълум бўлади.

ЖЧ-2014 САРАЛАШ. ОСИЁ. 4-БОСҚИЧ. 10-ТУР. «А» ГУРУҲИ.
 
ЎЗБЕКИСТОН - ҚАТАР - 5:1 (0:1)
 
ГОЛЛАР
: Баҳодир Насимов (60, 74), Олег Зотеев (72), Одил Аҳмедов (88), Улуғбек Бақоев (90+1) - Абдулқодир Адам (37).
 
Ўзбекистон:
12.Игнатий Нестеров, 5.Анзур Исмоилов, 6.Жасур Ҳасанов (13.Олег Зотеев, 69), 8.Сервер Жепаров (С), 9.Одил Аҳмедов, 11.Фарҳод Тожиев (10.Улуғбек Бақоев, 46), 15.Александр Гейнрих (2.Баҳодир Насимов, 60), 17.Санжар Турсунов, 18.Тимур Кападзе, 19.Виталий Денисов, 23.Акмал Шораҳмедов.
 
Қатар:
1. Аҳмад Софиён, 4.Ҳамад ал-Абидий (3.Муҳаммад Касола, 42), 5.Мусаб Маҳмуд (2.Ҳамид Исмоил, 57), 6.Абдулкарим Ҳассан, 8.Ҳусайн Али (10.Халфан Иброҳим, 31), 11.Ҳасан ал-Ҳайдос, 13.Иброҳим Мажид, 14.Иброҳим ал-Ғаним (С), 15.Талал ал-Блуши, 20.Юсуф Аҳмад, 23.Абдулқодир Адам.
 
Огоҳлантиришлар:
Темур Кападзе (70) - Аҳмад Софиён (67).
 
Бош ҳакам
: Питер Грин (Австралия).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика