Ўзбекистон кубоги. Нимчорак финал учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум

Khoja
26 июн 2024
УзПФЛ матбуот хизмати Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал учрашувларининг бошланиш вақтларини эълон қилди.

Барча учрашувлар соат 20:30 га белгиланган. Ушбу босқичнинг марказий учрашуви 6 июль куни Жиззахда «Сўғдиёна» ва «Нефтчи» ўртасида бўлиб ўтади. Шунингдек, 4 июль куни «Олимпик» ва «Андижон» ўртасидаги баҳс ҳам қизиқарли ўтиши аниқ. Барча учрашувлар МТРК каналларида жонли кўрсатилади.


KhojaMuallif
Manba: Uzpfl