

Қаршидаги "Марказий" стадиони мезбонлик қиладиган финал 17:00 да старт олади.
11 ноябрь куни ҳар икки клуб вакиллари расмий машғулотларда иштирок этади. Машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлиб, кейинчалик журналистлар ҳар икки клуб вакиллари иштирокида матбуот анжуманида иштирок этишлари мумкин бўлади.




