Ўзбекистон кубоги: «Динамо» - «Бунёдкор» ўйини санаси маълум

Narzulla Saydullayev
25 сен 2017, 21:08
Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашуви доирасидаги «Динамо» - «Бунёдкор» учрашуви санаси маълум бўлди.

Ўзбекистон Профессионал Лигаси Самарқандда ўтадиган Ўзбекистон Кубоги ярим финал жавоб учрашуви «Динамо» - «Бунёдкор» ўйини санасини 6 октябрь куни деб эълон қилди. Ушбу ФИФА кунларида терма жамоамиз ўйини йўқлиги боис, кубок учрашуви ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтган дастлабки учрашувда «Динамо» сафарда «Бунёдкор» билан 0:0 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этган эди. Ушбу жуфтлик ғолиби финалда «Локомтив»/«Насаф» ўйини ғолибига қарши майдонга тушади. Финал ўйини нейтрал майдонда бўлиб, 2 декабрь санасида ўтказилиши эълон қилинган.

Ўзбекистон Кубоги. Ярим финал.

Жавоб учрашуви.

6 октябрь (жума)

«Динамо» – «Бунёдкор»

«Динамо» стадиони, Самарқанд шаҳри.

Дастлабки учрашув: 0:0.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›