Ўзбекистон кубоги. Дастлабки ярим финалларга "Пахтакор" ва "Бунёдкор" мезбонлик қилишади

Narzulla Saydullayev
11 июл 2013, 12:00
11 июль куни Ўзбекистон Кубоги ярим финали дастлабки ўйинларини ўзида қабул қиладиган жамоаларни аниқлаш учун қуръа ташланди.
Унга кўра, ярим финалнинг дастлабки ўйинида «Пахтакор» 30 июль куни ўз майдонида «Насаф» ни қабул қилса, «Бунёдкор» 31 июль куни «ЖАР»да «Локомотив» билан ўйнайди. Ярим финал жавоб ўйинлари 21-22 август кунлари ўтказилади.

Ўзбекистон Кубоги - 2013. Ярим финал. Дастлабки ўйинлар.
 30 июль.

 «Пахтакор» (Тошкент) - «Насаф» (Қарши)

31 июль.
 «Бунёдкор» (Тошкент) - «Локомотив» (Тошкент)

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz