UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  4 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Пахтакор" ярим финалда! Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Пахтакор" ярим финалда!

Бугун Ўзбекистон кубоги сўнгги учта чорак финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифа орқали бугунги учала ўйиннинг ҳам натижасини билиб бориш мумкин бўлди. 

Муборакдаги ўйинда 36-дақиқада ҳисоб очилди. Ўнг қанотдан Блажич тўпни Зотеевга аниқ оширди, Олегнинг кучсиз, лекин аниқ зарбаси дарвоза тўридан жой олди - 0:1. Иккинчи бўлимдаги "қалдирғочлар"нинг дастлабки ҳужуми гол билан якунланди. Муаллиф Олександр Пишур - 0:2. Ўйинда мана шу ҳисоб сақланиб қолди ва "Бунёдкор" икки ўйин натижасига кўра ярим финалга йўл олди.

"Локомотив" эса 39-дақиқада ҳисобни очди. "Қизилқум" посбони Фарход Тожиевни ўз жарима майдони ичида йиқитди ва бош ҳакам 11  метрли нуқтани кўрсатди. Зайниддин Тожиевнинг зарбаси тўсиндан қайтди, аммо қайтган тўпни Виктор Карпенко дарвозага йўллади - 1:0. Учрашувнинг асосий вақти шу ҳисоб билан тугади. Зарафшондаги ўйинда "Қизилқум" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгани сабабли жамоалар қўшимча таймларни ўйнашади. Қўшимча таймларда "темирйўлчилар" ўзларига керакли бўлган голни уришди ва ярим финалга йўл олишди.

"Пахтакор" - "Гулистон" ўйинида илк гол 26-дақиқада меҳмонлар дарвозасига урилди. Ҳаволатиб ошириб берилган тўпни Боян Миладинович боши билан Усмонов қўриқлаётган дарвозага йўллади - 1:0. Орадан кўп ўтмай Абдухолиқов ҳам ўзини кўрсатди - 2:0. 41-дақиқада Абдухолиқов ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. У Ҳошимовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини дарвозага йўллади. 88-дақиқада Илдар Маматказин қанотдан оширилган тўпни дарвозага йўллади - 4:0. Учрашув мана шу ҳисоб билан тугади ва "Пахтакор" кутилганидек ярим финалга чиқди. Энди "шерлар" ярим финалда "Насаф" билан куч синашишади.

Ярим финал жуфтликлари:

"Бунёдкор" - "Локомотив"
"Насаф" - "Пахтакор"


Ўзбекистон кубоги 1/4 финал
Жавоб ўйинлари. 8 июль (душанба)
18:00. «Машъал» (Муборак) – «БУНЁДКОР» (Тошкент) 0:2 (ТУГАДИ)
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Х. Мирзаахмедов (Тошкент вил.), А. Снетков (Тошкент вил.), Ш. Рўзиқулов (Қарши)
Голлар: Олег Зотеев 36, - 0:1. Олександр Пишур  46, - 0:2.
"Машъал":
1.Санжар Қувватов, 7.Жаҳонгир Абдумўминов, 8.Рустам Аъзамов (Ихтиёр Тошпўлатов, 84), 9.Баходир Муртазоев, 10.Жамшид Хасанов, 14.Акбар Хотамов, 15.Отабек Шукуров (5.Шахзод Шайманов, 46), 18.Аббос Шодмонов, 20.Шерзод Файзиев, 21.Саломат Қуттибоев, 26.Зохир Қўзибоев (4.Виктор Клишин, 71).
"Бунёдкор": 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулло Каримов, 7.Марко Блажич (14.Алибобо Раҳматуллаев, 70), 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Игорь Таран, 11.Олександр Пишур, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Артём Филипосян, 23.Сахоб Жўраев (6.Анвар Ғофуров, 65), 33.Олег Зотеев (21.Сардор Рашидов, 57).
Огоҳлантиришлар: Саҳоб Жўраев 45, Хайрулла Каримов 88.
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
Дастлабки ўйин – 1:1.
 

18:00. «Локомотив» (Тошкент) – «Қизилқум» (Зарафшон) 2:0 (ТУГАДИ)
Ҳакамлар:
С. Зайлобиддинов (Фарғона), А. Маражабов (Андижон), У. Каримов (Андижон), А. Эргашев (Тошкент)
Голлар: Виктор Карпенко 39, - 1:0.Дилшод Рахматуллаев 114, - 2:0.
Амалга оширилмаган пенальти:
Зайниддин Тожиев (тўсин)
"Локомотив":
Павел Бугало (с), Садриддин Абдуллаев, Акмал Холматов, Зайниддин Тожиев, Фарҳод Тожиев, Рустам Аъзамов, Жасур Ҳасанов, Ислом Тўхтахўжаев, Шарипов Шарипов, Виктор Карпенко, Дилшод Жабборов.
"Қизилқум": Элдор Тожибоев, Темур Айзаттулов (с), Файзулла Қамбаров (Андрей Власичев, 90), Илья Ильин, Ғуломхўжаев, Ғуломҳайдар Ғуломов, Яннис Мандзукас, Фаррух Ҳайдаров, Сарвар Холматов, Тимур Васильев, Феруз Бобоқулов (Фаррух Шотурсунов, 46).
Четлатиш: Элдор Тожибоев 118.
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
Дастлабки ўйин – 0:1.
 

19:00. «Пахтакор» (Тошкент) – «Гулистон» (Гулистон) 4:0 (ТУГАДИ)
Ҳакамлар:
А. Тўхтасинов (Андижон), Н. Рўзимов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Голлар: Боян Миладинович 26, - 1:0.Темурхўжа Абдухолиқов 30, - 2:0. Темурхўжа Абдухолиқов 41, - 3:0.Ильдар Маматказин 88, - 4:0.
"Пахтакор"
: Александр Лобанов, Боян Миладинович, Акбар Исматуллаев (Аббос Махсталиев, 46), Мурод Холмуҳаммедов, Темурхўжа Абдухолиқов, Александр Мерзляков, Даврон Ҳошимов (Ильдар Маматказин, 66), Дилшод Шарофетдинов, Ойбек Қиличев, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Соҳибов.
"Гулистон": Дониёжон Усмонов, Акбар Саттаев, Жасур Отажонов, Роббим Ҳасанов, Хуршид Йўлдошев (Дилмуҳаммад Худойбердиев, 68), Зафар Қорақулов, Бобур Акбаров (Нодир Тешабоев, 55), Миржалол Қурбонов, Сарвар Жўраев, Константин Боев, Илёс Хайров.
Огоҳлантиришлар: Миржалол Қурбонов 22, Сарвар Жўраев 33, Даврон Ҳошимов 56,
Четлатиш: Миржалол Қурбонов 86.
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
Дастлабки ўйин – 3:1.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика