

Хабарингиз бор, Жиззаҳ шаҳрида футзал бўйича Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич учрашувлари давом этмоқда.
Бугун мазкур босқичнинг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтади. Соат 15:00да "Бунёдкор" - "Нефтчи" беллашуви старт олса, 17:00дан "Максам-Чирчиқ" гуруҳ ғолиби "Оил Стар" билан куч синашади.
Ҳар икки учрашув "Футбол ТВ" ҳамда Ўзбекистон футзал федерациясининг YouTube'даги расмий саҳифасида жонли эфирга узатилади.




