UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Olamsport: Ҳасанбой Дўсматов кумуш медални тасодиф деб ҳисобламоқда, Головкинга мухлислик қиладиган ўзбек боксчиси  4 02:15Чемпионлар лигаси. Бугунги ўйинларда урилган барча голларни томоша қилинг ВИДЕО  4 01:40Чемпионлар лигаси. Лондонда триллер, "Бавария" қайтди, "Барселона" ва МЮда ғалабалар  76 01:14Мессида юбилей  8 01:04ЕЧЛ. Пике илк бор қизил олди   5 01:00Акинфеев - 42  8 00:51Мюллер немислар орасида биринчи  2 00:45Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 00:21Миле Свилар Касильяснинг 18 йил сақланиб турган рекордини янгилади  6 23:55Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатарни мағлуб этди  10 23:55Роббен - Чемпионлар лигасида 100та ўйин ўтказган иккинчи голланд  5 23:20U-17 Жаҳон чемпионати. Эрон чорак финалда ким билан ўйнайди?  8 22:58Чемпионлар лигаси. «Қорабоғ» «Атлетико» билан дуранг ўйнаб тарихий натижа қайд этди!  17 22:31Россия Аргентина ва Испания билан қайси стадионларда ўйнайди?  5 22:15“Сўғдиёна” нинг навбатдаги рақиби “Металлург”   2

Ўзбекистон футзал термаси «Санае Гити Пасанд»га қарши биринчи ўйинда мағлуб бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон футзал термаси «Санае Гити Пасанд»га қарши биринчи ўйинда мағлуб бўлди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 октябрь, душанба куни Эроннинг «Санае Гити Пасанд» клубига қарши назорат учрашуви ўтказди.

Амалдаги Эрон чемпиони, Осиёнинг энг кучли футзал клубларидан бири ҳисобланган «Санае Гити Пасанд» жамоаси 25 октябрь куни Тошкентга ташриф буюрган эди. Эронликлар ташриф доирасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувини 26 октябрь куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби футзалчиларига қарши ўтказиб, йирик – 11:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қайд этиш жоиз, бу «Санае Гити Пасанд»нинг ўзбек жамоаларига қарши илк бор майдонга тушиши эмасди. Бунгача клублар ўртасидаги 2012 ва 2013 йилги Осиё чемпионатларида Исфаҳон футзал клуби «Ардус»га қарши баҳс олиб борганди. Дастлаб, Кувайтда ўтган Осиё чемпионати финалида «Санае Гити Пасанд» жамоаси «Ардус»ни мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланган бўлса, 2013 йил Японияда ташкил этилган чемпионат гуруҳ босқичида «Ардус» 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Таркибида Эрон футзал терма жамоасининг бир қатор етакчи футболчилари жам бўлган «Санае Гити Пасанд» жамоаси душанба куни таркиби нисбатан ёшарган, бир қатор етакчи футболчиларисиз тўп сурган Ўзбекистон футзал терма жамоасига қарши тўп сурди. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ушбу баҳсга Ўзбекистон чемпионатида тўп сураётган бир қатор ёш футзалчиларни жалб этган эди. «Ардус»дан таклиф этилган Даврон Абдураҳмонов, Элдор Ҳошимов, «Пахтакор» вакиллари Зуҳриддин Зиёмуҳамедов, Алан Аминов ва Александр Картаузов шулар жумласидандир.

Қизиқарли курашлар остида кечган баҳс 3:2 ҳисобида «Санае Гити Пасанд» жамоаси ғалабаси билан якунига етди. «Локомотив» тўпурари Даврон Чориев ва «Максам-Чирчиқ» вакили Жавлон Аноровнинг биттадан голларига эронликлар Аҳмад Исмоилпурнинг дубли ва Афшин Козимийнинг бир голи билан жавоб беришди.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва «Санае Гити Пасанд» клуби ўртасидаги иккинчи назорат учрашуви 29 октябрь, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган. Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказиладиган ўйин 15:00да бошланади.

Назорат учрашуви
28 октябрь, душанба
Ўзбекистон футзал термаси – «Санае Гити Пасанд» (Эрон) 2:3 (2:2)
Бош ҳакам: Вилоят Нажафалиев.
Голлар: Даврон Чориев, Жавлон Аноров – Аҳмад Исмоилпур (2та), Афшин Козимий.
ЎЗБЕКИСТОН:
Дарвозабонлар: Клим Тюгаев («Максам-Чирчиқ»), Тўйчи Бердиев («Когон»).
Ўйинчилар: Аъзам Саидаҳматов («Ардус»), Даврон Абдураҳмонов («Ардус»), Зуҳриддин Зиёмуҳамедов («Пахтакор»), Мақсуд Файзуллаев («Максам-Чирчиқ»), Алан Аминов («Пахтакор»), Андрей Шлёма («Локомотив»), Артур Юнусов («Локомотив»), Элдор Ҳошимов («Ардус»), Дилшод Раҳматов («Когон»), Даврон Чориев («Локомотив»), Шаҳзод Бўриев («Ардус»), Александр Картаузов («Пахтакор»), Зариф Бегулов («Ардус»), Жавлон Аноров («Максам-Чирчиқ»).

«САНАЕ ГИТИ ПАСАНД»:
Дарвозабонлар: Сепаҳр Муҳаммадий, Маҳди Бадиёсаноий.
Ўйинчилар: Муҳаммад Кешаварз, Афшин Козимий, Муҳаммад Тоҳирий, Аҳмад Исмоилпур, Мажид Тикдаринажод, Сажад Банди Саъдий, Маҳди Жавид, Саид Тоқизода.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий
Жорий йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдида жиддий ўйинлар...  228
Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти
Ўзбекистон Футбол Федерация мураббий Рўзиқул Бердиев бўйича матбуотда ...  107
ЎФФ матбуот хизмати Рўзиқул Бердиев ҳақидаги хабарга изоҳ берди ЎФФ матбуот хизмати Рўзиқул Бердиев ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Ўзбекистон терма жамоасига "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев...  89
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: