

Ушбу ўйиндан олдин терма жамоамиз сафида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ.
Александр Гейнрих ва Анзур Исмоилов ҳисобида биттадан огоҳлантириш мавжуд. Улар учун навбатдаги сариқ карточка дисквалификацияга айланади.
4-турдаги рақибимиз Хитой сафида уч нафар футболчида биттадан сариқ карточка бор: Рен Ханг, Ю Хаи ва Жанг Линпенг. Бу футболчилар 6 октябрь куни Сурия билан ўйинда огоҳлантириш олишса 11 октябрда Ўзбекистон билан баҳсда иштирок эта олишмайди.



