UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42А Серия. Пандев дублга эришган, Шомуродов захирадан майдонга тушган ўйинда "Женоа" жанговар дуранг қайд этди  0 01:33Бундеслига. Дортмунднинг "Боруссия"сида ишончли ғалаба, "Боруссия" Мёнхенгладбахда мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:30ОЧЛ. АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" 0:1 (матнли трансляция)  104 01:17Беларусь Кубоги. БАТЭ "Торпедо-БелАЗ"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди, Умаров 66 дақиқа ўйнади   1 00:54Виллиан келажакдаги режалари билан ўртоқлашди  2 00:33Месси "Барселона" билан мавсум якунлангандан сўнг музокара олиб боради   3 00:15Ла Лига. "Севилья" ғалабага эришиб, жадвалда "Барса"ни ортда қолдирди, "Осасуна" "Валенсия"ни енгди  1 00:05Ла Лига. "Кадис" – "Реал Мадрид": Марсело, Бланко ва Родриго асосийда!   13 00:02АПЛ. Сон сўнгги дақиқада пенальтидан гол уриб, "Тоттенхэм"га ғалаба келтирди   3 23:45МДҲ давлатларида яшовчилар учун: АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" учрашувини ЖОНЛИ ТОМОША қилинг  6 23:37АПЛ. "Астон Вилла" – "Манчестер Сити". Асосий таркиблар маълум!   8 23:30А Серия. Ибрагимовичсиз "Милан" ўз уйида "Сассуоло"га мағлуб бўлди, Распадоридан дубль  5 23:26А Серия. "Ювентус", "Интер" ва бошқа клубларнинг асосий таркиблари билан танишинг   3 23:16А Серия. "Женоа" – "Беневенто". Бошланғич таркиблар!  26 23:08Бундеслига. "Боруссия" Д, "Штутгарт", "Вольфсбург" ва бошқа жамоаларнинг таркиблари маълум  2

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги саралашида биринчиликнинг 8 клуби иштирок этади Янгиликлар

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги саралашида биринчиликнинг 8 клуби иштирок этади

18 март куни Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг саралаш ҳамда гуруҳ босқичи учрашувларига қуръа ташланади.

Аввал маълум қилинганидек, мусобақанинг гуруҳ босқичида 24 та клуб иштирок этади. Coca-Cola Суперлига ҳамда Про лига клублари гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри қатнашади. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этувчи клуб(лар) эса кубок беллашувларига 1/8 финалдан бошлаб қўшилади. Мана шу клуб(лар) бўш қолдирган гуруҳдаги ўрин(лар) учун Биринчи лиганинг 8 жамоаси саралаш босқичи орқали кураш олиб боради.

Саралаш АГМК клубининг 7 апрель кунги халқаро ўйини натижасидан келиб чиқиб, икки ёки уч босқичда ташкил этилади. I босқич ўйинлари 28 март куни ўтказилади ва унда саккиз жамоа қуръа ёрдамида тўрт жуфтлик ҳосил қилади. Бир учрашув натижасига кўра, тўрт ғолиб клуб II босқичга йўлланмани қўлга киритади. Мазкур босқичда тўрт клуб икки жуфтлик ҳосил қилади ва ўйинлар 4 апрель куни бўлиб ўтади.

АГМК 7 апрель куни халқаро ўйинда зафар қучса, III босқич бекор қилинади ва II босқичнинг икки ғолиб клуби “Пахтакор” ва АГМК ўрнида гуруҳ босқичида қатнашади. АГМК 7 апрель куни мағлуб бўлса, II босқичнинг икки ғолиби 13 апрель куни Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг битта йўлланмаси учун ўзаро майдонга чиқади.

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги саралаш босқичида қуйидаги клублар иштирок этади: “Локомотив-БФК”, “Чиғатой”, “Рубин”, “Нефтгазмонтаж”, “Лочин”, “Зомин”, “Жомбой”, “Ғиждувон”. Биринчи лигада иштирок этувчи фарм-клублар ҳамда ҳозирга қадар белгиланган талабларни бажариш орқали Биринчи лигадаги иштирокини кафолатлаб улгурмаган клублар, кубок беллашувларига қўйилмайди.
 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+5   
17 мар 21:56:21
Davronov Nodirbek
Namangaliklar tabrikliman iroq bn oyin slani stadionda bo'larkan. Gana bilan esa o'zimizni bunyodkorda ekan. Parti larni koramiz
+2   
17 мар 22:23:32
FREND UZBEKISTAN
Diyorjon qoil sen kelgandan kelgandan buyon Mana shunday tenglik bo'layabdi tartib, birinchi ligaga etibor oshgan proliga va superliganiku ancha gullatding rahmad charçhama. Endi birinchi ligani ham respublika bo'ylab o'tkazish haqida o'ylasang bo'lardi shunda ikkinchi Liga paydo bo'larmidi.
   
18 мар 07:06:50
Davronov Nodirbek
ADBLOCKER фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
manba?
Sports uz
   
18 мар 01:57:41
ADBLOCKER
Davronov Nodirbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Namangaliklar tabrikliman iroq bn oyin slani stadionda bo'larkan. Gana bilan esa o'zimizni bunyodkorda ekan. Parti larni koramiz
manba?
   
17 мар 22:12:12
Biz bir jamoamiz&&Uzbekiston&&
Nasaf musoboqada guruh bosqichida ishtirok etahrkan.
AGMKni yutish yutmasligiga boģliq emas shundaymi.
Halqaro maydon deganga bu yerda ham AGMK Ni yutishiga bog'liq deb òylabman boshida
-1   
17 мар 21:57:59
Bexruz Holmirzaev
Na bir mano na bir mantiq bor........Tushunarsiz bir balolar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика