Ўзбекистон Coca-cola кубоги. Чорак финал учун 25 август куни қуръа ташланади

Narzulla Saydullayev
16 авг 2022, 11:31
21-25 август кунлари Ўзбекистон Coca-cola кубогининг 1/8 финал беллашувлари бўлиб ўтади.

Чорак финал учрашувлари эса 2-3 сентябрь кунларида ўтиши режалаштирилган.

Чорак финал жуфтликлари масаласига 25 август куни ойдинлик киритилади. Шу куни соат 19:00 да кубок доирасидаги АГМК — “Металлург” ўйини бўлиб ўтади. “Спорт” телеканали билан келишув асосида мазкур беллашувнинг танаффуси вақтида ¼ финалга қуръа ташланади ва у жонли эфирга узатилади.

2-3 сентябрь кунги беллашувлар 17:00 ҳамда 20:00 да старт олиши белгиланган. Жуфтликлар шакллангач, қайси ўйин қайси вақтда ва кунда бўлиб ўтишига ойдинлик киртилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Coca-cola кубогининг финал учрашуви 30 октябрь куни Бухорода бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›