Ўзбекистон чемпиони гуруҳдоши мураббийни ишдан бўшатди

Xayrulla Xoliqov
26 ноя 2018, 15:21
ОЧЛда Ўзбекистон чемпиони билан битта гуруҳда кураш олиб борадиган "Ал Ваҳда" бош мураббийни истеъфога чиқарди.

Маълумки, Суперлигада "Локомотив" ва "Пахтакор" чемпионлик учун ўзаро баҳс олиб бормоқда. Катта эҳтимол билан бугун бўлиб ўтадиган ўйиндан сўнг чемпион номи маълум бўлади.

Ким Суперлигада ғолиб чиқмасин, ОЧЛда Ўзбекистон чемпиони сифатида "В" гуруҳига тушади. Мана шу гуруҳдаги яна бир жамоа БААнинг "Ал Ваҳда" клубида бош мураббий Лаурентиу Регекампф ишдан бўшатилди. 43 ёшли руминиялик мутахассис "Ал Жазира" билан кечган ўйинда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шундан сўнг раҳбарият унга чиқиш эшикларини кўрсатди.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›