Ўзбекистон – БАА учрашуви учун чипталар сотувга чиқарилди

Narzulla Saydullayev
28 фев 2014, 14:31
Футбол бўйича Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубоги-2015 саралаш учрашуви чипталари 28 февралдан сотувга чиқарилади.

Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабар беришларича, чипталар 28 февралдан бошлаб соат 10:00дан 18:00га қадар сотилади.

Чипталарни Click тизими орқали мобил телефон ёки интернет орқали ҳам сотиб олиш мумкин. Чипталар 15 минг сўмдан 30 минг сўмгача баҳоланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон – БАА учрашуви 5 март куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 17:00да бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kun.uz