Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё кубоги саралаш баҳсларини юртимизда ўтказади

Narzulla Saydullayev
26 мар 2021, 12:32
Аввал хабар берганимиздек, аёллар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш турнирини Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФКга мурожаат хати юборган эди.

Осиё футбол конфедерациясининг якуний қарорига мувофиқ ушбу йил 13-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Осиё кубоги саралаш баҳслари юртимиз майдонларида ҳам ўтказилади.

Саралаш босқичида жами 30 жамоа вакиллари 8 гуруҳга бўлинган ҳолда, чемпионатнинг 8 йўлланмаси учун беллашадилар.

Баҳром Норсафаров мураббийлиги остидаги аёллар миллий терма жамоамиз қуръа ташлаш маросимида мезбон мамлакатлар саватчасидан ўрин олади. Қуръа жараёнида терма жамоамиз ўз гуруҳида 2-рақам билан сараланади.

Мазкур босқич учрашувларига Ўзбекистон билан биргаликда Хитой Тайпейи, Индонезия, Мянма, Непал, Фаластин, Таиланд ва Вьетнам мамлакатлари мезбонлик қилади.


Ўзбекистон аёллар ўртасидаги U20 Осиё кубоги-2022 баҳсларига мезбонлик қилади

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz