UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11Италия. «Ювентус» охирги турда сўнгги дақиқаларда ғолиб бўлди  0 00:05“Селтик” требл қайд этди  2 23:57Венгер Англия кубогини қўлга киритиш бўйича мутлоқ рекордчига айланди  4 23:30Испания кубоги. Финал. "Барселона" - "Алавес". Таркиблар маълум  17 23:25"Арсенал" - Англия кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО  46 22:25Илҳом Мўминжонов: “Бу футбол, ҳакамларга баҳо қўя олмайман”  15 22:22Миржалол Қосимов: “Ўтган йил менга “Навбаҳор”дан таклиф тушганди”  13 22:05ВИДЕО. Ўзбекистон - Россия учрашувида урилган барча голлар  2 21:39Равшан Ҳайдаров: "Сидиқовнинг келажаги порлоқ, фақат..."  23 21:36Эктор Бельерин: "Барселона"? Мен "Арсенал"да ўйнамоқчиман"  3 21:30Евгений Бушманов: "Иккинчи таймда Ўзбекистон бизни хато қилишга мажбур қилишди"  13 21:08Италиялик ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқчи эмас  0 20:55Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади  60 20:54Олий лига. "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" дуранг ўйнашди  61 20:50Олий лига. "Локомотив"дан навбатдаги йирик ғалаба   9

28 мар 08:45
Янгиликлар

Ўзбекистон 27 ва 29 май кунлари Тошкентда Уммон билан ўйнайди

Ниҳоят, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Терма жамоалар маркази манзилига йўлланган тинимсиз танқидлардан сўнг “мана сенларга деб”, бир эмас 2 та ўртоқлик учрашуви ташкил этиб беришяпти.

Режага кўра, миллий терма жамоамиз 27 ва 29 май кунлари Уммонга қарши 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ҳар иккала ўйин ҳам Тошкентда бўлиб ўтади. Шу кунларда бу маълумот ЎФФ томонидан расман тасдиқланиши кутиляпти.

350 минг АҚШ доллари эвазига Тошкентга келишга розилик берган Гарет Бэйл бошчилигидаги Уэлльс терма жамоасининг таклифи ЎФФга қимматлик қилган кўринади.

ФИФА рейтингида 81-ўринни эгаллаб турган Уммон терма жамоаси жорий йил ҳисобидан ҳозиргача 3 та ўйин ўтказди. 24 ва 31 январь кунлари Иордания ва Финляндия терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида дуранг (0:0) ўйнаган Пол ле Гуэн шогирдлари 5 март куни Осиё Кубоги-2015 саралаш ўйинида Сингапурни 3:1 ҳисобида таслим этишди.

Майли, ҳеч бўлмаса Уммон билан келишишибдику, шунисига ҳам шукур! Лекин куз ойидаги ФИФА кунларида кучли рақиблар билан ўйнамасак бўлмайди. Осиё Кубоги-2015да ижобий натижага кўз тиккан эканмиз, бунинг учун тайёргарлик ҳам шунга монанд бўлмоғи керак.

Гуруҳдан эсон-омон чиқиб олсак, чорак финалда бизни Жанубий Корея ёки Австралия қарши олади. Шундай экан, танланажак спарринг-рақиблар ҳам савия борасида шу икки терма жамоадан паст бўлмаслиги лозим.   

Дарвоқе, қизиқ бир маълумот. Бугун соат 11.30да “Бунёдкор” делегацияси Тошкент -Теҳрон - Аҳваз йўналиши бўйича Эронга жўнаб кетади ва 1 апрель куни “Фулад”га қарши гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувида майдонга тушади.

26 март куни Сиднейда Осиё Кубоги-2015 финал босқичига қуръа ташлаш маросимида қатнашган Миржалол Қосимов эса бугун кечқурун Сидней - Куала Лумпур - Тошкент йўналиши бўйича юртимизга қайтиб келади ва эртага эрталаб яна Тошкент - Истамбул - Теҳрон - Аҳваз рейси билан Эронга учар экан. Бу бизга ўтган йилги машҳур ХОХХОТ “ҳангома”сини эслатиб юбормаяптими? Қосимовнинг ўзи Сиднейдан тўғри Теҳронга учишни сўраган. Аммо Эронда давом этаётган Наврўз байрами сабаб, Теҳронга учадиган бир нечта рейслар бекор қилинган.

Камолиддин Алимов
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  109
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  92
"Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО
Европа лигаси финали доирасидаги "Аякс" - "Манчестер...  89
Европа лигаси. Бугун финал! Европа лигаси. Бугун финал!
Бугун Европа лигаси мусобақасининг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтади.  51
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: