

"ОФФА ижро қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Озарбайжон клуб даражасида яхши натижаларга эришди. Икки клубимиз Европа лигаси гуруҳ босқичига чиқди.
Озарбайжонни Сан-Маринога қарши ЖЧ-2018 саралаш ўйини кутиб турибди. Мундиал саралаш босқичини омадли бошлаймиз деб умид қиламан. Нега энди Россиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигимиз керак. Бунинг учун имкониятларимиз бор. Футболчиларда хоҳиш бўлиши керак. Бунинг учун ўз устиларида кўп ишлашлари лозим" - дейди Мамедьяров.
Озарбайжон ЖЧ-2018 саралаш босқичида Чехия, Германия, Шимолий Ирландия, Норвегия ва Сан-Марино билан ўйнайди.



