UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  23 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  9 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  11 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  31 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  21 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  13

Ўз даврининг машҳур дарвозабонлари Топ-10 ФОТО Янгиликлар

Ўз даврининг машҳур дарвозабонлари Топ-10 ФОТО

Қуйида ўз вақтининг маҳшур 10 нафар дарвозабонлари қайд этилган.


Сайтимиз ўқувчиларига ўз вақтининг 10 нафар энг кучли дарвозабонлар рўйхатини тақдим этамиз.

ПЕТЕР ШМЕЙХЕЛЬ

Дания - дарвозабон
Туғилган йили - 1963 йил 18 ноябряь


Петер футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон ҳисобланади. Шмейхель 1992 ва 1993 йили энг яхши дарвозабон унвонини қўлга киритган. Уч маротаба Даниянинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. Европа чемпиони ва клублар сафида бир қатор совринлар соҳиби. Шмейхель Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси сардори сифатида 400дан ортиқ ўйин ўтказган.


ПИТЕР ШИЛТОН

Англия
- дарвозабон

Туғулган йили - 18 сентябрь 1949 йил


Европа футболи тарихидаги энг яхши дарвозабон. Дунёнинг энг яхши дарвозабонлар рейтингида Питер тўққизинчи поғонани банд этди. Питер Шилтон 29 ёшида "ноттингем Форрест" жамоасига кўчиб ўтиб Европа кубогини қўлга киритгандан сўнг, машҳурлик чўққисига чиққан. Питер сўнгги бор 48 ёшида майдонга чиққан. Фаолияти давомида Шилтон бор йўғи 1379 ўйин ўтказган.


ФРАНТИШЕК ПЛАНИЧКА

Чехия - дарвозабон
Туғилган йили - 1904 йил 2 июнь
Вафот этган - 1996 йил 20 июль


ФРАНТИШЕК ПЛАНИЧКА Жаҳон уришгача энг яхши дарвозабон бўлган. Жаҳон фетболида чехиялик афсонавий дарвозабон ҳисобланади. 1934 йили вице чемпион бўлган. Праганинг "Славия" чемпионатида саккиз маротаба мамлакат чемпиони бўлган. Планичка фидокорлиги ва баландга яхши сакрай олиши билан ажралиб турган.1938 йилги жаҳон чемпионати пайтида Франтишек қўли синган ҳолда дарвозани қўриқлаган.


МАНО КАРРИЗО

Аргентина - дарвозабон
Туғилган йили - 1926 йил 12 июнь


Жанубийамерикалик дарвозабонлар ҳар доим уўзига хос ўйин услуби билан ажралиб туришган. Мано Карризо амалда Европада таниқли дарвозабон эмас. Аммо 20 асрда расман Жанубий Американинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилган.


ХОСЕ ЛУИС ЧИЛАВЕРТ

Парагвай - дарвозабон
Туғилган йили - 1965 йил 27 июль


Дунё футболи тарихида жарима зарбаси ва пенатьтидан рақиблар дарвозасини 62 маротаба ишғол қилган. 2006 йили Чилаверт худди мана шу кўрсатгич бўйича бразилиялик дарвозабон Рожерио Сенини ортда қолдирган. Миллий терма жамоада 8та гол урган футболчи сифатида яққол рекордчи бўлиб турипди. хосе Луис Чилаверт хет-трик  қайд этган ягона дарвозабон ҳисобланади.


РИКАРДО ЗАМОРА

Ияпания
- дарвозабон, мураббий
Туғилган йили - 1901 йил
Вафот этган йили - 1978 йил 15 сентябрь


Рикардо Замора Дунё футболининг афсонаси. Чўзилувчан, чиройли ва баланд масофага яхши сакрайдиган дарвозабон бўлган. Жаҳон уришгача энг яхши дарвозабон бўлган. Чехиялик Планичка ва Рикардо узоқ вақт дунё футболи тарихида энг яхши дарвозабон дея эътироф этиб келинган.


ЗЕПП МАЙЕР

Германия 
- дарвозабон, мураббий
Туғилган йили - 1844 йил 28 февраль


Зепп Майер Европа ва дунё футболининг энг яхши дарвозабонларидан бири. Майер жаҳон чемпионати ва бир қатор совринларни қўлга киритган посбон. Европа биринчилигида чемпион ва вице-чемпион бўлган. Уч маротаба Германиянинг энг яхши футболчини номинацияси ғолиби бўлган. Зепп Майер узоқ муддат Германия терма жамоасида ва "Бавария" клубида дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келган. Тенниснинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Хаттоки Майер теннис мактабини очган.


ДИНО ДЗОФФ

Итадия 
- дарвозабон, мураббий

Туғилган йили - 1942 йил 28 февраль 


Италия футболи тарихидаги энг яхши дарвозабон. УЕФА талқинига кўра, сўнгги 50 йил ичида энг яхши дарвозабон дея эътироф этилган. Дзофф 20 асрнинг энг яхши дарвозабонлшари орасида учинчи ўринни қўлга киритган. Жаҳон ва Европа чемпиони. "Ювентус" жамоасининг афсонавий футболчиси. 2000 йили Италия терма жамоаси Дзофф қўл остида Европада иккинчи поғонани банд этган. бундан 10 йил аввал "Ювентус" Дино Зофф қўл остида УЕФА кубогини қўлга киритган.


ГОРДОН БЭНКС

Англия
- дарвозабон
Туғилган йили - 1937 йил 30 декабрь


Англияликлар Горден Бэнксни ишонч билан дунёдаги энг яхши дарвозабон деб атаса ҳам Бэнкс дунё футболи тарихида Лев Яшиндан сўнг иккинчи поғонада туради. 1970 йилги жаҳон чемпионатида Гордон Бэнкс Пеленинг зарбасини  қайтарган, ушбу сейв нафақат жаҳон чемпионатлари тарихида балки дунё футболи тарихидаги энг ажойиб сейв дея эътироф этилган. Бэнкс ўнг кўзидан ажралган. 40 ёшида Бэнкс бир кўзи билан энг яхши футболчи бўлган.


ЛЕВ ЯШИН

Собиқ Иттифоқ 
- дарвозабон

Туғилган йили - 1929 йил 22 октябрь
Вафот этган йили - 20 март 1990 йил


Лев Яшин шу кунгача дунё футболи тарихида расман энг яхши дарвозабон дея эътироф этиб келинмоқда. Яшин Россиядан ташқарида ҳам ҳурматли инсон ва дарвозабон эди. Унининг дарвозада туриши туфайли "Қора ўргимчак" лақаби берилганди. Яшин собиқ иттифоқ футболи рамзи бўлиб қолган.


notagram.ru сайтидан Жаҳонгир Сотволдиев таржимаси

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика