UZ

Сўнгги янгиликлар

20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  6 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  0 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  33 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0

OWS: "Барселона" Мессини 2015 йил ёзида сотади Янгиликлар

OWS: "Барселона" Мессини 2015 йил ёзида сотади

"Барселона" раҳбарияти ҳужумчи Лионель Месси билан 2015 йилнинг ёзида хайрлашмоқчи, дея хабар беради One World Sport мухбири Дункан Каслз.
Клуб президенти Сандро Росель ўзига ҳос бизнес режа тузиб чиққан. Унга кўра, аргентиналик футболчи учун энг кўп товон пули ишлаб олиш мумкин бўлган паллада сотиб юборилади.

"Барселона" бу трансфер орқали 200 миллион евро атрофидаги маблағни ишлаб олмоқчи. Агарда ушбу келишув амалга ошса, футбол тарихидаги трансфер рекорди янгиланади.

Мессининг клубдаги даражаси шунчалик ошиб кетдики, бу жамоада ички муаммолар вужудга келишига сабаб бўлмоқда. Бунга мисол тариқасида Месси, Хосеп Гвардиола мураббийлиги пайтида машғулотларда қатнашишдан бош тортганлигини келтиришимиз мумкин. Бу билан Лионель мураббий чемпионат баҳсида ўзини алмаштирганидан норозилигини кўрсатмоқчи бўлган.    

Бундан ташқари, Росель футболчининг маош борасидаги истакларини ҳам инобатга олмоқда. Месси ойлик маошини кўтаришлари ва бу борада ҳам Криштиану Роналдудан ортда қолмасликни мақсад қилган. Бу эса Месси ва клуб вице-президенти Хавьер Фаус ўртасида очиқча можаро сабаб бўлди.

Таъкидлаб ўтамиз, Лионель ва унинг вакилларига шунингдек, "Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчи Неймарни сотиб олиш учун сарфлаган пул миқдори ҳам хуш келмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика