UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  41 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик" Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"

Суперлига 29-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун биз учун қийин кун бўлди. Шунча вазият яратиб бирорта ҳам гол ура олмадик. Агар имкониятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик. Нимаям дердим, ишлашда давом этамиз. Кейинги баҳсларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун "Машъал" захирасига U-21 жамоасидан уч нафар футболчи қайдномага киритилди.

- Ёшларга ҳам имкон бериш керак, улар шу орқали ўсиб боради. Иккинчи таймда майдонга тушган ёшлар ўйинга тезлик олиб кира олишди. Фақат вазиятлардан фойдалана олмаганимиз чатоқ бўлди.

- Жамоангиз гол ура олмагани нима билан боғлиқ? Омадсизлик туфайлими ёки чарчоқ аломатими?

- "Навбаҳор" биз билан қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Агар жамоамизда жисмоний толиқиш бўлганида бундай бўлмасди. Бугун иккинчи таймни кўринг, фақат биз ҳужум қилдик. Гол ура олмаганимиз совуққонлик етишмагани билан боғлиқ.

- Келаси мавсумга режаларингиз?

- Бу борада ҳали ўйлаганимиз йўқ. Чунки ҳали мавсум тугамади. Олдин мавсумни тугатиб олайлик, кейин раҳбарият ҳал қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
22 ноя 08:13:55
Шуҳрат Зиётов
Қоил 2 та зарба билан Насафни накаут қилгандинг
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика