UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  2 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  12 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  29 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  5 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  91 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  18 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  9 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0

Отабек Жўрақўзиев: "Олимпик"ни энди ҳеч ким ёш жамоа демайди. Чунки..." Янгиликлар

Отабек Жўрақўзиев: "Олимпик"ни энди ҳеч ким ёш жамоа демайди. Чунки..."

Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" жамоаси ўтиш ўйинида Суперлига вакили "Машъал"ни мағлуб этиб, элитага йўлланма олди (3:1).

Учрашувда  "Олимпик"нинг голларидан бирига Отабек Жўрақўзиев муаллифлик қилди. Мазкур баҳсдан сўнг футболчи фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жамоамиз ҳали кўп бор тарихни ўзгартиради.  Шу кунгача Про лиганинг ҳеч бир жамоаси Суперлига клубини мағлуб этиб, элитага чиқмаганди. Биз бу ишнинг уддасидан чиқа олдик. 

Ҳозир футболда ёш жамоа, деган гап йўқ. Чунки 17-18 ёшли футболчилар Англия, Германия, Испания чемпионатларида ўйнамоқда. Бизда ҳам бунинг вақти келди. Энди бизни ҳеч ким кичкина ҳисобламайди. Боиси Про лигада буни исботлаб қўйдик. 

Про лигадаги мавсум қийин ўтди. Биласиз кўп футболчилар ўринбосарлар жамоасида тўп тепарди. Катта футболга ҳали тайёр эмасдик. Тимур Кападзега ҳар бир ўйинга муносиб тайёрлагани учун раҳмат. Берилган имкониятни оқладик, деб ўйлайман", – дейди Жўрақўзиев.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика